30 йил давомида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари ЯИМининг умумий ҳажми уч баробардан зиёдга ўсди. 2020 йилда Ўзбекистон реал ЯИМ ҳажми 1991 йилга нисбатан 3,4 бараварга кўпайди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи 2,9 фоизга ошди. Мамлакат экспорти таркибида пахта хомашёси улуши кескин қисқариб, олтин етакчи экспорт маҳсулотига айланди.
«Қўйлиқ» бозорини кўчириш ва Тошкент вилоятида янги савдо мажмуасини қуриш тўғрисидаги қарор 2017 йилдаёқ қабул қилинган эди. «Газета.uz» бозор кўчирилиши режалаштирилаётган Food City савдо маркази вакили билан суҳбатлашиб, лойиҳанинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,46 сўмга кўтарилиб, 10 782,24 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Хитой компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар ерда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтирилади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўлкира нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,4 фоизга ошди. Йил бошидан бери бу кўрсаткич 9,4 фоизга қимматлашган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,56 сўмга пасайиб, 10 769,78 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Президент фармонига биноан, ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади. Шунингдек, ҳукумат бир ой муддатда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.
Марказий банк Ўзбекистонда 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар янги кўринишда чиқарилишини тасдиқлади. Банкноталар янги дизайнда чикарилади ва хафсизлиги кучайтирилади.
Президент қарорига кўра, Халқаро тикланиш ва тараққиёт вазирлиги (ХТТБ) ҳамда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) устав капиталидаги қўшимча акциларига обуна бўлади. Учта вазирликнинг ХТТБ ва ХМКнинг устав капиталидаги мос равишда 91,92 млн долларлик 762 дона ва 12,78 млн долларлик 12 781 дона акцияларни харид қилиш бўйича таклифи маъқулланган.
Энергетика вазирлиги ва Жаҳон банки 2022 йилда Ўзбекистонда водород ишлаб чиқаришнинг техник салоҳиятини баҳолайди. Ўрганишлар якунида «кўк» ва «яшил» водородни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
Марказий банк томонидан «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ва «VENKON GROUP» МЧЖларига тўлов фаолиятини олиб бориш учун лицензия берилди.
Fitch Rating агентлиги прогнозларига кўра, «Ўзбекгидроэнерго» инвестиция дастурлари 2030 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқаришда иссиқлик электр станциялари улушини 75 фоиздан камроқ даражагача қисқартириш имконини беради.
Кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уларнинг хабарисиз пластик карталаридан пул ечиб олинаётгани ҳақида шикоят қилишмоқда. Марказий банк масъуллари бунга мижозларни идентификация қилишнинг имкони бўлмагани сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Бундай ҳолларда мижозларнинг картасидаги маблағ «ҳаракатсиз» (спящий) ҳисобрақамга олинади.
Республика ҳудудлари кесимида кичик тадбиркорлик субъектларининг энг кўп чакана савдо товар айланмаси ҳажми бўйича, жорий нархларда ялпи ички маҳсулоти ҳажми бўйича ва ташқи савдо айланмаси юқорилиги бўйича ҳам Тошкент шаҳри юқори ўринни эгаллаган. Товарлар экспорт-импорти бўйича энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилоятига тўғри келган.
Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев Ўзбекистон банк тизими ҳолати ҳақида умумий маълумот бериб, уни ривожлантиришнинг истиқболли босқичларини маълум қилди. Унга кўра, долларлашув даражасини пасайтириш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида хедж-фонд ташкил этилмоқда, валюта кредитларини жалб қилишда эса «эҳтиёткорлик сиёсати» олиб борилади. 2025 йилда банк секторидаги ҳукумат улушини 40 фоизгача камайтириш режалаштирилган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,49 сўмга пасайиб, 10 776,49 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Ноябрь ойида инфляция 1,2%ни ташкил қилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 1,9% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8% га, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5% га қимматлашди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 8,05 сўмга кўтарилиб, 10 778,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Энергетика вазирлиги учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендернинг илк босқичида 15 та халқаро компаниядан ариза келиб тушганини маълум қилди. Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган станцияларни қуришни назарда тутади.
UzAuto Motors компанияси хабарига кўра, ҳозиргача Captiva 5 автомобили учун жами 461 та шартнома пули тўланган бўлиб, 207 нафар харидор ушбу автомобил ўрнига бошқа транспорт ваоситасини олишга, 161 нафари эса тўланган маблағни қайтарилишига қарор қилган. Шунингдек, 41 нафар мижоз кечадан бошлаб компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг