Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 1 декабрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 8,90 сўмга пасайди ва 10 778,98 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 74,99 сўмга кўтарилди ва 12 249,23 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,40 сўмга кўтарилди ва 144,17 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,99 сўмга кўтарилиб, 10 787,03 сўмни ташкил қилганди.