Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 7 декабрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 5,56 сўмга пасайди ва 10 769,78 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 7,36 сўмга пасайди ва 12 166,62 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,10 сўмга пасайди ва 146,17 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,07 сўмга пасайиб, 10 775,34 сўмни ташкил қилганди.