Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 9 декабрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 12,46 сўмга кўтарилди ва 10 782,24 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 7,49 сўмга пасайди ва 12 159,13 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,16 сўмга пасайди ва 145,01 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,56 сўмга пасайиб, 10 769,78 сўмни ташкил қилганди.