1 март куни соат 05:22 да Фарғона вилояти Қува туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила магнитудаси 3,5 га тенг. Чуқурлик — 11 км. Эпицентр эса Тошкентдан 257 км жануби-шарқда.

Ер қимирлаши Қува туманида 3 балл, Уйчи, Марҳамат, Қувасой, Тошлоқ, Асака, Шаҳриҳон туманлари ва Фарғона шаҳрида 2 балл кўринишида сезилди.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта январь ойи охирида Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилганди. Унинг эпицентри Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида, Қирғизистон билан чегара бўлган.