Uzbekistan Airways авиакомпанияси 21−24 март кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда компания матбуот котиби Дилором Каимбаева маълум қилди.

Чегирма Наврўз байрамини кенг нишонлаш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида эконом ва бизнес класс тарифлари учун қўлланади. Улардан нафақат ўзбекистонликлар, балки чет эл фуқаролари ҳам фойдаланиши мумкин.

Тарифдан 30 фоиз чегирма асосида тақдим этиладиган авиачипталарни 1 мартдан бошлаб 24 март кунига қадар харид қилиш мумкин.

Авиачипталарни компания веб-сайти, мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.