Ўзгидромет хизмати агентлиги 1−7 март кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли кўчки республиканинг тоғли, жумладан, қуйидаги ҳудудларида кузатилади:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.