дайжест

Бир ойнинг ўзида ҳам кўклам, ҳам қаҳратон. Чувиллоқ қишлоғидан Холида Мусулмон фотоҳикояси

Ўзбекистонда февраль баҳорий илиқлик билан бошланиб, ярим ойда қишлигини эслаб қолди. Хусусан, Жиззахнинг Чувиллоқ қишлоғида ҳам яшилликка бурканган қирларни яна қор босди. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон қадрдон қишлоғида бир ойда кузатилган икки фасл тароватини кадрларга муҳрлади.


дайжест

Бухоро тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси вафот этди

Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.


дайжест

Қозоғистон Мажилиси мамлакатда Starlink`дан фойдаланишга рухсат берди

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси мамлакатда Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишни маъқуллади. Расмийлар Starlink тўпламларининг биринчи партиясини қабул қилиб олди, уларни қишлоқ мактабларида ўрнатиш режалаштирилган.


дайжест

Ўзбекистонда 2023 йилда ЙТҲлар сабаб 2282 нафар фуқаро вафот этди. Уларнинг 263 нафари болалар

2023 йилда республика йўлларида 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 2282 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вафот этганларнинг 263 нафари болалар экани маълум қилинди. Декабрь ойининг ўзида 202 нафар фуқаро ЙТҲ оқибатида вафот этган.


дайжест

Humo Air 10 мартдан маҳаллий рейсларни вақтинча тўхтатади

Humo Air авиакомпанияси 10 мартдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб ички рейсларни вақтинча тўхтатишини маълум қилди. Лоукостер тез орада халқаро йўналишларда рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.


дайжест

Президент Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга боради

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар ва маҳаллалардаги ишлар билан танишилади. Шунингдек, Хоразмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.


дайжест

Президент 2024 йилга мўлжалланган муқобил энергия бўйича режалардан норози бўлди

Президент Энергетика вазири ва вилоятлар ҳокимларининг муқобил энергетика соҳасидаги 2024 йилги режаларидан норози бўлди. Шавкат Мирзиёев 2−3 ойда 14 та қуёш ва шамол электр станциясини ишга туширишни тезлаштириш ва 2 та гидротўплаш станцияси лойиҳаларини ишга тушириш бўйича топшириқ берди.


дайжест

«Янги Ўзбекистон ва Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт йўли». Президент Амударё туманида янги кўприкни очиб берди (фото)

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига бориб, 423 метрли янги кўприкни очиб берди. У поездда ва автомобилда юриб, кўприк сифатини кўздан кечирди. «Бу йўл жаҳонга очилаётган Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлларидир», — деди президент.


дайжест

Ўзбекистонда қотилликларнинг қарийб 40 фоизи оилавий низолар сабаб содир этилган

Ўзбекистонда 2023 йилда 363 та қотиллик содир этилган. Уларнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.


дайжест

Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова ҳайкали қурилади, бу режа 2 йил олдин кечиктирилганди

Тошкент вилояти ҳокими Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова мажмуаси қурилиши учун 1 млрд сўм ажратишни маъқуллади. Қарорни изоҳлаган ҳокимлик вакили бундай ишлар дунё тажрибасида борлигини таъкидлади. Зойир Мирзаевнинг ўзи 2021 йилда собиқ ҳокимнинг шу мазмундаги қарорини бекор қилганди.


дайжест

АҚШда учинчи штат ҳам Трампга сайловда қатнашишни тақиқлади

Иллинойс штати суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга республикачилар партиясидан ушбу штатда президентликка номзод бўлиш учун ўтказиладиган праймеризда қатнашишни тақиқлади. Аввалроқ худди шундай қарор Колорадо ва Мейн штатларида ҳам қабул қилинган эди.


дайжест

Тошкент ва Мумбай ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

Апрель ойида Тошкент ва Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу билан ҳинд шаҳарларига парвозлар сони ҳафтасига саккиз мартага етади.


дайжест

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кучли 10 шахматчиси қаторига кирди

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли 10 шахматчиси қаторидан жой олди ва Ўзбекистон тарихида ушбу муваффақиятга эришган биринчи шахматчи бўлди.


дайжест

Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эсто ниядаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси Қадамбай Султонов фаолиятини якунлади. У мазкур давлатларда 2019−2024 йиллар давомида фаолият юритди.


дайжест

Ўзбекистонда одам ва ҳайвонларга оид касалликларга қарши курашиш учун янги лойиҳа йўлга қўйилди

USAID, ФАО ва Ветеринария қўмитаси Ўзбекистонда трансчегаравий ҳайвонлар касалликлари, жумладан, зоонотик касалликларга қарши кураш бўйича янги лойиҳа бошлади. Бунда «Ягона саломатлик» ёндашуви COVID-19 пандемияси каби эҳтимолий инқирозларга тайёргарликни оширади.


дайжест

Тошкентда «Савицкий кундаликлари. Қадимий ва навқирон» мультимедиа кўргазмаси очилади

7 март куни пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ»да «Савицкий кундаликлари. Қадимий ва навқирон» мультимедиа кўргазмаси очилади. Унда Игор Савицкий номидаги давлат санъат музейи коллекциясидаги Марказий Осиё анъаналари ва маданияти ҳамда XX аср тарихий воқеаларини акс эттирган асарлар намойиш этилади.


дайжест

Умумий овқатланиш учун айланмадан ягона солиқ ёки ҚҚСнинг пасайтирилган ва ҳисобга олинмайдиган ставкаси жорий этилиши мумкин

Умумий овқатланиш корхоналари учун айланмадан ягона солиқ ёки ҚҚСнинг пасайтирилган ва ҳисобга олинмайдиган ставкасини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобов умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚС бўйича ягона солиқ солиш тартиби жорий этишни таклиф қилди.


дайжест

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари жазони манзил колонияда ўтамоқда

2021 йил декабрь ойида 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов 2023 йилнинг май ойидан буён жазо муддатини манзил колонияда ўтамоқда, дея тасдиқлади Олий суд.