29 январь куни соат 10:20 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги «Тахтақорча» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

М-39 автомобиль йўлидаги довон ёпилишига кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган. Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлик унинг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот тақдим этишини билдирди.