Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган селекторда маълум қилинди.

Адиз Бобоев Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Адиз Бобоев (1972 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (1993). Бухоро вилояти молия бошқармасида 1-тоифали иқтисодчи, монополияга қарши ва нарх сиёсати бўлими етакчи иқтисодчиси бўлиб, шунингдек, бошқа лавозимларда ишлаган (1993−2007). Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ижроия бошқармаси даромадларни прогнозлаш бошқармаси бошлиғи (2008−2010), Давлат бюджети бош бошқармасининг жамланма бюджет даромадларини режалаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари (2010−2012) ва Молия вазирлиги тузилмасидаги бошқа лавозимларда ишлаган.