»дайжест"

Адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилди

Халқаро стандартларни жорий қилиш соҳасини тартибга солмаса, адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиб, Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди. Агентлик тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.


»дайжест"

Тошкент аэропорти фаолияти қалин туман сабаб вақтинча чекланди

Пайшанба тонгидаги қалин туман Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бир қанча рейслар Самарқанд, Фарғона, Намангандаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Uzbekistan Airways авиакомпанияси парвозлар кечикиб амалга оширилишини маълум қилди.


»дайжест"

Президент янги цемент заводлари қуришни таклиф қилаётган мутасаддилар ҳақида гапирди

Президент экологияга зарарли таъсирни камайтирувчи технологияларни жорий қилиш ўрнига мутасаддилар яна 22 та цемент заводи қуриш таклифини бераётгани ажабланарли экани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда цементга йиллик эҳтиёжни ортиғи билан қоплай оладиган ишлаб чиқариш қувватлари бор.


»дайжест"

Инвестициялар вазири ўринбосари ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари ишдан олинди

Ўз тизимидаги камчилик ва сусткашлик бўлгани учун инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Дилшод Сатторовни лавозимидан озод қилинди.


»дайжест"

Тўртта вилоят ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ва 10 та туман, шаҳар ҳокимларига интизомий чора кўрилади

Абдулла Ариповга экспорт ҳажмлари камайгани учун Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўриш топширилди.


»дайжест"

19−21 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли 19−21 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.


»дайжест"

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Президент раислигидаги видеоселекторда инвестициялар соҳасида чорак якунигача ўзгариш қилмаса, комплекс учун масъул бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши маълум қилинди.


»дайжест"

Чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилади

Ўзбекистонда чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилмоқда. Ҳозирда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти чегарада 4 та идора — божхона, карантин, СЭС ва ветеринария органлари томонидан назорат қилинади.


»дайжест"

Президент бош вазирга 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазирга Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманларида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмагани муносабати билан ушбу 7 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.


»дайжест"

Ўзбекистонда икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистонда 2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро «Ўзбекистон ипак матолари» мода ҳафталиги ўтказилади. Шунингдек, «Зомин», «Чимён» ва «Амирсой»да бож олинмайдиган («duty free») йирик савдо комплекслари қурилади.


»дайжест"

Мурат Мирзаев Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директорлигидан озод этилади

Президент Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Мурат Мирзаевни лавозимидан озод этишга кўрсатма берди. Давлат раҳбари ташкилот фақат форумлар ўтказиш билан чекланиб қолганини танқид қилди.


»дайжест"

«Маҳалланинг қурби етмайдиган ишнинг ўзи йўқ». Маҳаллалар уюшмаси фаолларга мурожаат қилди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференциясида маҳалла фаолларига мурожаат қилинди. Унда маҳалла «одамларга энг яқин халқчил тузилмага, чинакам халқ виждони»га айланиб бораётгани таъкидланиб, фаолиятни «сифат жиҳатдан янги босқичга» кўтариш зарурлиги қайд этилди.


»дайжест"

Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади

Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади.


»дайжест"

2023 йилда Ўзбекистонда автомобиль савдоси 18 фоизга, хусусан, электромобилники 4,3 бараварга ошди

Ўзбекистонда 2023 йилда 1,69 млн дона автотранспорт воситаси сотилди, бу 2022 йилга нисбатан 18 фоизга кўп. Электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этди. Электромобилларнинг 71 фоизи пойтахтда сотилди.


»дайжест"

Президент транспорт вазирига огоҳлантириш берди

Президент юк ташиш учун қўшимча йиғимлар, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаблиги ва бошқа масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазирини огоҳлантирди. Давлат раҳбари айрим элчилар ва савдо маслаҳатчиларини ҳам танқид қилди.


»дайжест"

Ўзбекистонда 25 турдаги озиқ-овқатни ишлаб чиқаришни бошлашга топшириқ берилди

Президент мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда 25 турдаги озиқ-овқатни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни бошлаш топшириғини берди. Бу корхоналарда халқаро стандартлар жорий этилади, уларга хориждан малакали технолог ва маркетологлар жалб қилинади.


»дайжест"

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожлантирилади

Маданий мерос объектлари, вокзаллар, жамоат транспорти ва поездларда ҳаракатланиш имконияти чекланган кишилар учун лифт, пандус ва тутқичлар ўрнатилади. 2027 йилгача минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг саёҳат харажатларининг 50 фоизини давлат қоплайди. Меҳмонхоналар учун ҳам субсидиялар берилади.


»дайжест"

Экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар самарали ишлатилмаяпти — президент

Президент Экспорт агентлиги тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга экспортни кредитлашга ва экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлай олмаётганини таъкидлади. Имтиёзли шартларда ажратилган ҳар 1 долларга ўртача 5 долларлик экспорт тўғри келмоқда.


»дайжест"

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади

2024 йил якунигача Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади. Шунингдек, хорижий давлатларда «Ўзбек академияси» («Uzacademy») интернет платформаси ишга туширилади.


»дайжест"

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллади

Покистон Теҳроннинг ҳужумидан бир кун ўтиб Эрондаги «террорчилар бошпаналари»га қатор зарбалар берди. Покистон ТИВ Эрон суверенитетини ҳурмат қилишини ва зарбалардан мақсад мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлганини таъкидлади.


»дайжест"

Apple Samsung компаниясини ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик смартфон сотувчисига айланди

Apple 2023 йилда смартфон етказиб бериш бўйича Samsung`дан ўзиб кетди ва биринчи марта жаҳон бозорида етакчилик қилди. Мутахассислар буни премиум гаджетларнинг ўсиб бораётган тенденцияси билан боғлашади. Биринчи бешликка Хитойнинг Xiaomi, Oppo ва Transsion компаниялари ҳам кирди.


»дайжест"

Қирғизистонда 11 нафар журналист тартибсизликларга даъват қилиш моддаси билан ҳибсга олинди

Бишкек суди Қирғизистондаги бир қатор мустақил нашрларнинг 11 нафар журналистини икки ойга ҳибсга олди. Улар оммавий тартибсизликларга даъват қилишда айбланмоқда, аввалроқ уларни тинтув қилишганди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари расмийларни ОАВга босим ўтказишни тўхтатишга чақирмоқда.


»дайжест"

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида йирик туризм марказлари қурилади

Ўзбекистоннинг туристик манзилларида меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат туризм марказлари қурилади. У ерда бренд дўконлар ва «duty free», тўй маросимлари учун ҳудуд, «олтин йўлак» бўлади. Қурилиш майдонлари бош вазир бошчилигида аниқланади.


»дайжест"

«Конвертацияни давом эттирамиз десак, экспортни импортга нисбатан барқарор ушлаб туришимиз керак» — президент

Президент экспорт масаласини «ҳаёт-мамотимиз» деб атади. «Агар валюта баланси, инвестиция ёки конвертацияни давом эттирамиз десак, экспортни импортга нисбатан барқарор ушлаб туришимиз керак», — деди у.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

»дайжест"

Фото: Тошкент тонгги туман пайтида қандай кўринишда эди?

Кечаси ва эрталаб Тошкентнинг айрим жойларини қуюқ туман қоплади. Тонгга келиб, баъзи ҳудудларда туман тарқади. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзаҳмедов бу пайтда шаҳар қандай кўринишда бўлганини суратга муҳрлади.