Бишкекдаги Биринчи май тумани суди Temirov Live, «Айт Айт Десе», «ПолитКлиники» и «Арча медиа» нашрларининг 11 нафар журналистини икки ойга ҳибсга олди, дея хабар бермоқда 24.kg.

Ҳибсга олинганларнинг аксарияти Temirov Live лойиҳаси ходимлари ҳисобланади, қолганлари эса аввалроқ шу лойиҳада ишлаган, деб таъкидлади агентлик.

Temirov Live — Қирғизистоннинг давлат ва нодавлат тузилмаларидаги коррупциявий ҳолатларни суриштириш ва ёритиш билан шуғулланадиган YouTube-нашр. У 2020 йилда ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Болот Темиров томонидан ташкил этилган. 2022 йилда мамлакат расмийлари Қирғизистон ва Россия фуқаролигига эга бўлган Темировни ҳужжатларни сохталаштиришда айбдор деб топиб, Россияга депортация қилган.

Журналистлар бир кун аввал тартибсизликларга даъват қилиш моддаси бўйича айбланиб ҳибсга олинган, уларнинг уйлари ва офисида тинтув ўтказилган. Дастлаб хавфсизлик кучлари улар ишга гувоҳ сифатида жалб қилинганини маълум қилди, аммо кейинчалик вазият шубҳали кўриниш олди. Тегров Temirov Live директори ва Болот Темировнинг турмуш ўртоғи бўлган Махабат Тажибек кизини «жиноят ташкилотчиси» деб ҳисобламоқда.

Журналистлар беш йилдан саккиз йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Бунгача Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги, экспертиза хулосасига кўра, «„Айт Айт Десе“ ва Temirov Live`да эълон қилинган материалларда оммавий тартибсизликларга даъват қилиш белгилари борлигини» маълум қилганди. Хабарда гап айнан қайси материаллар ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган.

Болот Темировнинг BBC`га изоҳ беришича, журналистларга қарши жиноий ишлар қўзғатилганига, унинг фикрича, Қирғизистон ички ишлар вазири Улан Ниязбеков ҳақидаги сўнгги материаллар сабаб бўлган.

Унинг сўзларига кўра, нашр Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг қариндошларига тегишли мол-мулклар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 750 минг доллар талон-торож қилингани бўйича суриштирув эълон қилган.

  • 15 январь куни Қирғизистоннинг 24.kg нашри таҳририятида ҳам тинтувлар ўтказилган. Хавфсизлик кучлари таҳририят техникаларини тортиб олиб, нашр бош директори Асель Отарбаева ва икки масъул муҳаррир — Антон Лимар ва Махинур Ниязовани сўроқ қилиш учун олиб кетган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тинтув ва сўроқ ишлари «урушни пропаганда қилиш» жиноий иши доирасида ташкил этилганини маълум қилган.
  • 16 январь куни бир қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қўшма баёнот эълон қилди, унда Қирғизистон расмийлари мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши жиноий ишларни бекор қилишга чақирилган.