Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди, дейилади ташкилот хабарида.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 56 ёшли шахс иссиқхона қурмоқчи бўлган фуқарога давлат захирасидаги 1 гектар ерни 150 минг доллар эвазига мансабдор танишлари орқали олиб беришини ваъда қилган. Қолаверса, 9 минг доллар эвазига ушбу ерни кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб бермоқи бўлган. Фуқаро жами 159 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Пахтачи туманида эса 40 ёшли шахс ўзининг онасига тегишли бўлган фермер хўжаликнинг 10,45 гектар ер майдонини мевани қайта ишлаш заводи қурмоқчи бўлган тадбиркорга 900 млн сўмга сотишга келишган. Гумондор бунинг учун олдиндан 13 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.

дхх, ер савдоси

Сурхондарё вилоятида Шўрчи туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигининг муқаддам судланган ишчиси мазкур хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини харидорга 45 минг долларга сотишга келишгани аниқланди. У 40 минг доллар олган вақтида ушланди.

дхх, ер савдоси

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи шахс боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли 24 сотих ерни харидорга расмийлаштириб бериш билан 22,5 минг долларга сотган вақтида ушланди. Маълум бўлишича, харидор бу жойда келгусида турар жой қуришни режа қилган.

дхх, ер савдоси

Ҳозирда бу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.