Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида июнь ойидан айрим поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, 3 июндан 129/130-сонли Андижон — Термиз — Андижон йўналишида ҳафтанинг ҳар душанба ва сешанба кунлари қўшимча қатнов бўлади. Ҳаракат вақти: Андижон 16:24 — Термиз 12:55; Термиз 15:25 — Андижон 13:49.

3 июндан 94/93-сонли Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида ҳафтанинг ҳар душанба ва якшанба кунлари қўшимча поездлар қатнайди. Ҳаракат вақти: Тошкент 06:07 — Андижон 13:17.

6 июндан эса 128/127-сонли Андижон — Наманган — Самарқанд — Бухоро — Қўнғирот — Андижон йўналишида эса ҳафтанинг ҳар пайшанба ва шанба кунлари қўшимча қатновлар бажарилади. Ҳаракат вақти: Андижон 19:42 — Қўнғирот 22:37.