28 июнь куни Қурбон ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати.

29 июнь куни:

  • 780-сонли Тошкент-Қарши йўналиши: Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;
  • 779-сонли Қарши-Тошкент йўналиши: Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.

26 июндан 3 июлгача:

  • 767-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19;
  • 768-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш, чипталарни темир йўл чиптахоналари ва электрон тарзда chipta.railway.uz сайти орқали харид қилиш мумкин.

Маълумот учун, ўзбекистонликлар Ҳайит байрами арафасида кетма-кет 5 кун — 28 июнь 2 июль кунлари мобайнида дам олади. 1 июль кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 8 июль 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлиб қолаверади.

Uzbekistan Airways байрам муносабати билан 28 июндан 2 июлгача бўлган барча авиақатновларга 50 фоизлик, Silk Avia компанияси эса 27 июндан 2 июлгача парвозларга 30 фоизгача чегирма эълон қилган.