«Электр тармоқларини янгилаш ишлари жазирама ёзда бошлангани йўқ» — «ҲЭТ» корхонаси масъули

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси Тошкент филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев шаҳар электр таъминотида кузатилаётган узилишлар сабаблари, режали таъмирлаш ишлари ва авариявий ҳолатлар бўйича маълумот берди.

Бухорода 18 ёшли талаба қиз 6-қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди

Бухорода Осиё халқаро университети талабаси ижарада яшаган уйнинг 6-қаватидан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. 18 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари бўйича тахминлар ишлаб чиқилиб, текширилмоқда.

Ислом Каримовнинг ўғли судга мерос бўйича даъво аризаси киритди

Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов Татьяна Каримовага нисбатан судга мерос бўйича даъво аризаси киритди.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлагида юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб Хитойнинг Ланджоу стансиясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат илк блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Қиймати 2,5 млн долларни ташкил этувчи юк поезди 15 кунда келиши белгиланган.

Урганч ва Бухоро аэропортларини ривожлантириш бўйича тендерларни кузда ўтказиш режалаштирилмоқда

Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Урганч аэропортини модернизация қилиш ва ривожлантириш, Бухоро аэропортини реконструкция қилиш бўйича иккита лойиҳа тайёрланаётганини маълум қилди. Кузда хусусий шерикларни танлаш бўйича танловлар ўтказилиши da.

Май ойида сезилган инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда май ойида сезилган инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг юқори инфляция Наманганда сезилган. Сўровнома иштирокчилари энг кўп шакар ва қандолат маҳсулотлари нархи ошганини қайд этган.

FT: Credit Suisse банкига Ўзбекистондан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди

Пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфини чеклаш учун Credit Suisse банкирларига хавф даражаси юқори мамлакатлардан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор.

S&P Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини BB- даражасида ўзгаришсиз қолдирди

S&P рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини BB- (барқарор кутилма) даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Агентлик прогнозига кўра, 2023−2026 йилларда мамлакат ЯИМининг реал ўсиши ўртача 5,4 фоизни, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 2023 йилда 2400 долларни ташкил этади.

ОТP Bank «Ипотекабанк»даги 75 фоиз давлат улушини сотиб олди

OTP Bank «Ипотекабанк»нинг Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли акциялардан 75 фоизини расман сотиб олди. Акцияларнинг қолган 25 фоизи 3 йиллик муддатда сотиб олинади.

Тошкентдаги истироҳат боғида икки киши аттракциондан тушиб кетди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидаги «Anhor-Lokomotiv» боғидаги аттракциондан аёл ва эркак йиқилиб, касалхонага ётқизилди. Қайд этилишича, улар хавфсизлик камарини тақмаган.

Фарғонада 7 ёшли болани қутқариб қолган 42 ёшли аёлни поезд босиб кетди

Фарғонада 42 ёшли аёл поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди. У воқеадан бироз олдин 7 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолган, ўзи эса поезддан қочишга улгурмаган.

Андижонлик йигит Суриядаги террор ташкилот фаолиятида иштирок этгани учун 10 йилдан кўпроққа қамалди

2018 йилда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этган андижонлик ака-укалардан бири қуролли тўқнашувлар вақтида вафот этди. Яна бирига эса Ўзбекистонда суд ҳукми ўқилиб, у 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қўқондаги бозорда содир бўлган йирик ёнғин 4 соатда ўчирилди

Қўқон шаҳридаги «Буюк Ипак йўли» бозорида содир бўлган ёнғин 4 соатда бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида юздан ортиқ тадбиркорнинг мол-мулкларига зарар етгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Колонка: Нега IPO эмас?

Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов Грузиянинг TBC Bank банки Payme`ни сотиб олиши фонида нега очиқ бозорда маҳаллий хусусий компанияларнинг молиялаштиришни жалб қилиши ёки маҳаллий таъсисчиларнинг биржада листинг қилиш орқали лойиҳалардан чиқиши каби ҳолатларни учратмаётганимиз ҳақида фикр юритади.