Ўзбекистонда май ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Ҳудудлар бўйича инфляциянинг энг юқори даражада Наманганда — 16,3 фоиз, энг паст даражада Навоийда сезилган — 11,6 фоиз.

Маҳсулотлар бўйича одамлар энг кўп шакар ва қандолатчилик маҳсулотлари қимматлаганини сезган — 37,8 фоиз. Кейинги ўринларда гўшт ва сут (36,6 фоиз) ҳамда қурилиш моллари (31,1 фоиз) қайд этилган.

Респондентларнинг 1 миллиондан кам даромад кўрувчи қисми учун йўлкира ва ташиш харажатлари ҳам қимматлагани сезилган — 26 фоиз. Инфляция даражаси энг кам туризм соҳасида ишлайдиганларга сезилган — 10 фоиз.

инфляция, марказий банк

Май ойи якунига кўра, Ўзбекистонда инфляция даражаси йиллик 10,4 фоизни ташкил этганди.