Янги йил байрамида электр бўйича муаммо бўлмайди — вазир ўринбосари

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев Янги йил байрамида электр бўйича муаммо бўлмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, байрамда электрга бўлган талаб пасаяди, чунки бу пайтда қатор объектлар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Фарғонада газ узилганига қарши норозилик уюштирган завод ходимлари қамалди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида газ қувуридан узилган завод ходимлари норозилик уюштирди. Вилоят ИИБ ташкилот шартномага кўра газдан узилганини маълум қилди. «Ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши норозиликларни уюштирган» ходимларга 5−10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импортини оширди

Туркманистон Ўзбекистонга суткалик электр энергияси етказиб бериш ҳажмини қарийб 17 фоизга — 20−21 млн кВт/соатгача оширди.

ИИО ходимлари журналистларнинг ижтимоий тармоқлардаги изоҳлари учун уларнинг ота-оналарини сўроқ қилди

«Газета.uz» мухбирининг Facebook’даги изоҳи учун ота-онасининг уйига ИИБ тергов-қидирув бўлими ходими келди. Бошқа журналистнинг Facebook’даги постлари учун ота-онаси ИИБ Миграция бўлимига чақиртирилди. Жамоатчилик бу нима — «англашилмовчиликми ё ўзбошимчалик» эканига изоҳ беришни талаб қилмоқда.

«Масъулларга танбеҳ берилди». ИИВ журналистларнинг ота-оналари сўроқ қилинган ҳолатга муносабат билдирди

ИИВ Самарқанд ва Қашқадарёда ИИО ходимлари журналистларнинг ижтимоий тармоқлардаги изоҳлари учун уларнинг ота-оналарини сўроқ қилган ҳолатга муносабат билдирди. Таъкидланишича, бу Нарпай тумани ва Қарши шаҳар ИИБлари «раҳбариятининг шахсий ташаббуслари» бўлиб, «масъулларга танбеҳ берилди».

Фарғона НҚИЗда бензин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.

Журналистларнинг ота-оналари сўроқ қилиниши ҳақида жамоатчилик нима демоқда?

Журналистларнинг Facebook`даги пост ва изоҳлари учун уларнинг вилоятларда яшаётган ота-оналари билан «суҳбат уюштирилди». Жамоатчилик буни қоралаб, тизим «ўзгаролмаётгани»ни ёзмоқда. «Газета.uz» мазкур изоҳларни жамлади.

ИИВ: «Ортиқча вазнга эга ходимлар 5−7 фоизни ташкил қилади»

ИИВ тизимидаги кадрларнинг 5−7 фоизи ортиқча вазнга эга ходимлардан иборат. Мунтазам равишда машғулотлар олиб борилиши туфайли семиз ходимлар сони ҳар йили камаймоқда. Вазирлик расмийсига кўра, антропометрик кўрсаткичлари юқори ходимларга махсус унвонлар берилмаяпти, юқори лавозимга тайинланмаяпти.

Етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, газ билан боғлиқ муаммолар ечилади — Шерзод Ходжаев

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида керакли ҳажмда электр энергиясини ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Шунингдек, у қазиб олинаётган газ тўлиқ ички истеъмолга йўналтирилаётганини айтди.

Нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтгазинспекция» олиб борган ўрганишлар давомида 299 та АЁҚШларда нархни асоссиз оширгани, бундан ташқари, 15 млн литрга яқин сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланган. Уларга автобензин етказиб бериш тўхтатилган.

11 ойда «Тез ёрдам» хизматига 5 мингга яқин ёлғон чақириқ келиб тушган

ССВ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 11 млн 735 мингдан ортиқ одам «103» хизматига мурожаат қилиб, «Тез ёрдам» чақирган. Улардан 4 911 таси асоссиз мурожаатлар ҳисобланади. Энг кўп чақириқ Фарғона ва Андижон вилоятларидан келиб тушган.

Ўзбекистоннинг етти вилоятида қор кўчиш ҳавфи эълон қилинди

10−14 декабрь кунлари Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах,Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шу сабабдан, ушбу ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда автомашина ҳайдовчиларидан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Дам олиш кунлари ҳаво совуқ бўлади

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида совуқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари −5…−10, кундуз кунлари 0…−5 даражагача пасаяди. Шимол ва чўл ҳудудларда −22 даражагача совуқ тушиши мумкин.

8 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 122 кишини ташкил этди

ССВ маълумотларига кўра, 8 декабрь куни Ўзбекистонда кунлик ковид статистикаси бироз камайиб, 122 кишининг вирусга чалингани маълум қилинди. Ҳудудлар кесимида пойтахт (66 нафар) биринчи ўринда.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 315 сўмгача тушди

Тижорат банклари 9 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 205 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 315 сўм.

Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев оиласига таъзия билдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Абдумавлон Абдуллаев 92 ёшида вафот этди. Шавкат Мирзиёев унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Абдумавлон Абдуллаев ғўза генетикасининг фундаментал асосларини ривожлантиришга ҳисса қўшган эди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Электр ёки газ қачон ўчганини эслолмайман». Хориждаги ўзбеклар йирик шаҳарларнинг энергия таъминоти ҳақида

Ўзбекистонда биринчи қор ёғиши билан энергия тизими инқирозга юз тутди. Бунга асосан аҳоли сони ошиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилди. Хориждаги йирик шаҳарларда ҳам шундай муаммо борми? Уларда ҳам газ ва «свет» тез-тез ўчадими? «Газета.uz» айни шу мавзуда чет элдаги ўзбеклар билан суҳбатлашди.

«Қандай қилиб Хитой университетларига ўқишга кириш мумкин?» Талаба Ҳожиакбар Холматов ҳикояси

2019 йилда Ҳожиакбар Холматов Хитойга ўқиш учун жўнаб кетди. Уйидан олисда ўтказган тўрт йил мобайнида у хитой тилини ўрганди, мамлакатнинг энг яхши университетларидан бирига грант асосида ўқишга кирди ва 20 та шаҳарга борди. «Хорижий диплом» лойиҳаси доирасида ундан Хитой таълим тизими ва талабалар ҳаёти ҳақидаги таассуротлари ҳақида сўрадик.

Шиорлар мамлакати. Фоторепортаж

Ўзбекистон — шиорлар мамлакати. Улар бутун ҳаётимиз давомида ҳамроҳлик қилади. Биз уларни сезмаслигимиз ва маъноси ҳақида фикр юритиб кўрмаслигимиз мумкин, лекин улар, хоҳлаймизми ёки йўқ, ҳамманинг хотирасида муҳрланган. «Газета.uz» журналистлари мамлакатнинг турли нуқталаридаги шиорларни тўплади.

Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ёзиш тизими қандай ишлайди?

1 декабрдан йўлларда қоидабузарлик учун жарима балларни ҳисоблаш тест режимида бошланди. Хўш, жарима балларини кузатиб борса бўладими? Қоида бузмаган ҳайдовчилар рағбатлантириладими? Жарималар 12 баллдан ошса нима бўлади? Шу ва бошқа саволларга «Газета.uz» билан суҳбатда ЙҲХХ бошлиғи жавоб берди.