Ўзбекистон — шиорлар мамлакати. Чиройли, илҳомлантирувчи, ватанпарварлик руҳидаги шиорлар. Биза давлатнинг ғамхўрлиги, Ватанга муҳаббат, буюк тарих ва порлоқ келажакни эслатиб туради.

Шиорлар бутун ҳаётимиз давомида бизга ҳамроҳлик қилади. Мамлакатнинг қаерида бўлмасин, уларни болалар боғчаларида, мактабларда, кўчаларда, тиббиёт муассасаларида, бозорларда, марказий майдонларда учратамиз.

Улар қишлоқ йўлларида ва ҳатто чўлларда ҳам учрайди. Баъзан улар йўл белгилари ва кўрсатгичларга ўхшайди ҳамда ҳайдовчиларни йўлдан чалғитади. Бироқ улар бундай жойларда қўйилган экан, эҳтимол бирор нарса учун зарурдир.

Бизнинг ҳаётимиз давомида шиорлар доимо ўзгариб туради, лекин уларнинг атрофимиздаги мавжудлиги ўзгармасдир. Илгари улар партия ва Ленин ҳақида бўлган. Кейинроқ — буюк келажак ҳақида. Ҳозир эса — Янги Ўзбекистон ҳақида.

Биз уларни эътиборсиз қолдиришимиз ва маъноси ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаслигимиз мумкин. Аммо улар хотирада шу қадар муҳрланганки, агар сиз кўчада кимнидир тўхтатиб, бир нечта шиорларни келтиришни сўрасангиз, улар буни осонгина қила олишади. Кўпчилигимиз ҳатто шиорлар орқали гаплашамиз.

Сизнинг севимли шиорларингиз қайси? Улар ҳақиқатни қанчалик акс эттиради? Улар сизга машҳур қўшиқда айтилганидек, «қуриш ва яшашга» ёрдам берадими? Фикрларингизни изоҳлар орқали баҳам кўринг. Шиорлар тасвирланган суратларни жой номи билан бирга бизнинг Telegram-ботимизга юборинг.

Фото

Сирдарё вилоятидан ўтувчи халқаро автомобиль йўли.

Тошкентдаги бозор.


Сирдарё вилояти, Гулистон.

Фарғона, Қўқон шаҳри.

Тошкент.

«Амир Темур» метро бекати, Тошкент.

Чилонзор уй бозори, Тошкент.

Чилонзор деҳқон бозори, Тошкент.

Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани.

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги мактаб.


Тошкентнинг Учтепа тумани.


Тошкентнинг Чилонзор тумани.


Тошкентнинг Яшнобод тумани.


Навоий вилояти.


Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани.


Жиззах вилояти.


Сирдарё вилояти, Бахт, халқаро автомобиль йўли.


Сирдарё вилояти.


Сирдарё вилояти.


Тошкент вилояти, Чиноз, халқаро автомобиль йўли.


Тошкентдаги автобус.


Сирдарё вилояти. Баннерда шундай ёзилган: «Деҳқон бу — ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи».


«Буюк ипак йўли» метро бекати, Тошкент.


Тошкентнинг Сергели тумани.


Тоғлар бағридаги Ғелон қишлоғи, Қашқадарё вилояти.

Гулистон, Сирдарё вилояти.


Сирдарё вилояти ИИБ биноси.

Тошкент.