8 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 122 нафарга ошди (бир кун аввал 135 киши). Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Касаллик юқтирганларнинг 66 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди. 21 нафари эса Тошкент вилоятида рўйхатга олинди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 7 нафар бемор бор.

Мамлакатда шу вақтгача расман 247,5 минг киши коронавирусга чалингани маълум бўлди.

Шунингдек, ҳозирги пайтда дунё бўйлаб 647 мингдан зиёд кишида ковид аниқланган.