9 декабрь, жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди совуқ антициклон таъсири остида бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

Бугун республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади, жанубда ёмғир ва қор кўришидаги ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати 0…−5 даража совуқ, шимолда ва чўл ҳудудларда −4…−9 даража атрофида бўлади, бу ушбу куннинг иқлимий қийматларидан 8…10 даражага пастдир.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари −5…−10, кундуз кунлари 0…−5, шимолда ва чўл ҳудудларда кечалари −17…−22 даража совуқ, 10 декабрда баъзи жойларда −24 даража совуққача, кундуз кунлари −4…−9 даража атрофида бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.