«Ҳолат президент назоратида». Шерзод Асадов Сирдарёдаги портлаш ҳақида

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Сирдарёда содир бўлган портлаш юзасидан изоҳ берар экан, ҳолат давлат раҳбарининг назоратида эканлигини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижаси кенг жамоатчиликка эълон қилинади, деди у.

Шавкат Мирзиёев 27 октябрда Остонага боради

Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш режаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳафта президент «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига боради. Бундан ташқари, Европа Кенгаши президенти Шарль Мишельни қабул қилади.

Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи остида фаолиятини бошлади

Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи билан қайта очилди. Боғ тест режимида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда.

Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади

Президентнинг ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қарори қабул қилинди. 1 январдан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.

Тошкентда «Ўзбекистон: Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» фильми намойиш этилди

Пойтахтда «Ўзбекистон: Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида суратга олинган кинокартина археолог ва тарихчилар тадқиқ этиши учун катта аҳамиятга эга фавқулодда ғайриоддий юртлар тарихи ҳикоя қилинади.

IT-хизматларини экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етди — Шерзод Шерматов

АКТ вазири Шерзод Шерматов IT-маҳсулотлар экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етганини маълум қилди. «Беш йил олдин IT бўйича эскпорт деярли бўлмаганди», — деди вазир ICTWeek Uzbekistan ҳафталиги очилиш маросимида.

Ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли бўлади

Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаларининг бир қатор кириб келиши ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони белгилайди. Пайшанба ва жума кунлари қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бошланади, аммо кундузи ҳарорат +19 даражадан, кечаси эса +8 дан ошмайди.

Тошкент шаҳрида 1 кв.метр учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошди — ИТИМ шарҳи

ИТИМ таҳлилларига кўра, сентябрь ойида ижарага бериладиган уй-жойга бўлган талаб кескин ошди. Пойтахтда ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга қимматлашди. Энг юқори қиймат (1 кв.метр майдон учун) Шайхонтоҳур ($12,5), Миробод ($10,8) ва Яккасарой ($10,8) туманларида қайд этилди.

Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли 2026 йилгача битказилади

Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш 2026 йилгача битказилади.

Нодавлат ОТМ лицензиясини олиш талаблари соддалаштирилди

Ҳукумат қарори билан НТТ сифатида давлат мулки объектларини ижарага олиш муддати 10 йилгача узайтирилди. Шунингдек, ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдори 25 минг АҚШ долларигача қисқартирилди.

Япония Ўзбекистондаги учта тиббиёт муассасасига 270 минг доллар ажратди

Япония Тошкент, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистондаги учта тиббиёт муассасасини жиҳозлаш учун 270 минг доллардан ортиқ маблағ ажратди.

Тижорат банклари 24 октябрь учун белгилаган доллар курси

Марказий банк доллар курсини 11 125,00 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам мижозларга долларни янги қийматда таклиф қилди.

Сентябрь ойида қарийб 7,5 трлн сўмлик кредитлар ажратилган — МБ

1 октябрь ҳолатига кўра, мавжуд банкларнинг аксариятида депозит ва кредитлар сонининг ўсиши кузатилди. Ўтган ой давомида «Миллий банк»да 5,3 трлн сўм депозитлар қисқарган. Муаммоли кредитлар сони бўйича эса «Халқ банки» (3 355) юқори кўрсаткични қайд этди.

Ўзбек авиакомпаниясида биринчи Boeing-747 самолёти пайдо бўлди

Ўзбекистоннинг Мy Freighter авиакомпаниясида Jumbo Jet, шунингдек, «Осмон маликаси» деб номланувчи биринчи Boeing-747 самолёти пайдо бўлди. Бу авиакомпаниянинг биринчи хусусий юк самолёти ҳисобланади.

Yandex Ўзбекистонда Дастурлаш мактаблари ва АЁҚШларда тўлов хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда

Yandex вакиллари Ўзбекистонда юқори синф ўқувчилари учун Дастурлаш мактаблари очиш режалаштирилаётганини маълум қилишди. Шунингдек, «Яндекс Заправки» ёқилғи учун тўлов хизматини ишга тушириш бўйича музокаралар ўтказилмоқда, такси хизмати эса яна учта шаҳарда ишга туширилади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Билим ва тажрибангиз билан исталган соҳада миллиардлаб пул топа оласиз». Сардор Бабаев билан суҳбат

«Замонавий касб эгалари» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Сардор Бабаев «Газета.uz»га қандай қилиб PR соҳасига кириб қолгани, жамиятга хизмат қилувчи лойиҳалари, MIR21YOYEV сайловолди кампанияси қандай ишлаб чиқилгани ҳақида сўзлаб берди.

Тошкент ҳайвонот боғи 98 ёшга тўлди. Унинг энг кекса жонзотлари қандай яшамоқда?

Бугун Тошкент ҳайвонот боғи 98 ёшга тўлди. Ушбу муҳим воқеа муносабати билан «Газета.uz» ҳайвонот боғидаги энг кекса жониворлар: урғочи Анд кондори Сандра, карлик бегемоти Жуди ва кўк тилли калтакесак ҳақида сўзлаб беради. Улар бу ерда ҳаммадан кўпроқ муддат ҳаёт кечиришган.

Ўзбек талаффузи

Адабий тилни мукаммаллаштиришда қайси тамойиллар устунлик қилади? Умуммиллий талаффуз қандай бўлиши керак? Зуҳриддин Исомиддинов 2015 йилда ушбу саволларга излаш асносида ёзган мақоласида ўзбек талаффузи ингичкалашиб кетаётганини танқид қилганди. Сўз — ўзбекча, жумла тузилиши — русча, деганди у.

«Ўзбекистоннинг қаерида ўзбек тили қўлланмаётган экан, ўша жойга ҳали истиқлол етиб бормабди»

Ўзбекистоннинг қаерида ўзбек (туркий) тили қўлланмаётган экан, ўша жойга ҳали истиқлол етиб бормабди, деганди Абдуқаҳҳор Иброҳимов 1992 йилда ёзган мақоласида. Унинг фикрича, ўзбек тилининг қаддини қонуний ўрнига кўтариш учун ички мухолифларга қарши курашни янги босқичга олиб чиқиш лозим.