Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаларининг бир қатор кириб келиши белгилайди, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Душанба ва сешанба кунлари республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

25 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 октябрда республика ҳудудининг катта қисмида шамол 15−20 м/с гача, шунингдек, 26 октябрда баъзида 23−25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат фони ушбу кунларнинг ўртача кўп йиллик қийматларидан 1−2 даражага паст бўлади ва кечалари +5…+8, кундуз кунлари +12…+15, баъзи жойларда 25 октябрда +17…+20 даражагачани ташкил этади.

Иш ҳафтасининг охирига (пайшанба ва жума) келиб, республикада қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилади, аммо ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8, кундуз кунлари +14…+19 даража атрофида бўлиши сақланиб туради.