Ҳукуматнинг 19 октябрдаги [612-сонли] қарорига мувофиқ нодавлат профессионал таълим лицензиясини олиш талаблари соддалаштирилди.

Қарорга кўра бу турдаги ташкилотлар учун давлат мулки объектларини ижарага олишнинг энг кўп муддати 5 йилдан 10 йилгача узайтирилди.

Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотларининг профессионал таълим хизматларини кўрсатиш учун банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдори 2 бараварга (50 минг доллардан 25 минг долларга) қисқартириш орқали лицензия талаблари ва шартлари соддалаштирилди.

Қарорнинг ижроси ВМ ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклатилди.

Маълумот учун, бугунги кунда нодавлат ва лиценизияга эга ОТМлар сони 56 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, қарор билан педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака бериш жараёнига ҳам ўзгартиш ва кўшимчалар киритилди.