Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова фаолиятида кетма-кет иккинчи бор финалгача етиб бориб, 2-ўринни эгаллади.

У илк саралаш босқичида хорватиялик Пулжиз Ана Викторияни мағлуб этиб, кейинги босқичга ўтди. Унда аргентиналик Софиа Фиорани мағлубиятга учратди.

Унинг чорак финалдаги рақиби швейцариялик Бинта Ндиае Келдиёровага имкониятни бой берди. Ярим финалда эса Диёра япониялик Ҳибики Шираишига қарши татамига чиқиб, уни енгди ва фаолиятида иккинчи бор финалга йўл олди.

Финал босқичида уни Италия терма жамоаси фаворити Одетт Гюфрида кутиб турганди. Улар бундан олдин Бакуда ўтган «Катта дубулға» турнирининг финалида тўқнаш келишган. Ўшанда Келдиёрова вазари усулини қўллаб, чемпион бўлганди. Бу галги жаҳон чемпионатида айни шу усул билан италиялик спортчи 1-ўринни эгаллаб, олтин медаль олди.

Якунда Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатининг икки карра кумуш медали соҳибига айланди. Ушбу натижа Диёрага жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 1400 очко тақдим қилади. Ҳозирда ўзбекистонлик спортчи ўз вазн тоифасидаги спортчилар рейтингида дунёда иккинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёровага жаҳон чемпионатидаги илк кумуш медаль 2023 йил Қатарда ўтган жаҳон чемпионатида насиб қилганди. Ўшанда спортчи финалда япониялик Юта Абега имкониятни бой берганди.

абу-даби, дзюдо, диёра келдиёрова, спорт

Фото