Санобархон Носирова Бўстон тумани ҳокими в. б. этиб тайинланди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Санобархон Носирова тасдиқланди. Бунга қадар у тумандаги «Эл ризқи нон» МЧЖ раҳбари бўлган.

Токио-2020: Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори ўзгарди

Токиодаги ёзги Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида параканоэчи Шаҳноза Мирзаева ва енгил атлетикачи Мухаммад Рехсимов Ўзбекистон байроқдорлари бўлади. Аввалроқ, енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова байроқдор бўлиши айтилган эди.

Сурхондарёда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш учун 200 млн доллар ажратилади

Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 150 млн доллар маблағ ажратилади. Шунингдек, халқаро молия институтларидан жалб қилинаётган қарз маблағлари ҳисобидан қўшимча 50 млн доллар ҳудудда иссиқхона хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилади.

Тошкентда 1,3 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар йўқ қилинди (фото)

Тошкентда 1,3 тоннадан ортиқ ёки ўтган йилга нисбатан қарийб учдан бир қисмга кўпроқ наркотиклар партияси йўқ қилинди. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6032 та, яъни аввалги йилга нисбатан 20 фоиз кўпроқ жиноят фош этилгани маълум қилинди.

Фуқароларнинг иқтисодий ҳолати, ижтимоий кайфияти жарималар миқдори ошишига тайёр эмас — ХДП

Халқ демократик партияси Ўзбекистонда 1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошишига муносабат билдирди. Қайд этилишича, ойлик оширилиши билан бир вақтда базавий ҳисоблаш миқдори ва тўланадиган жарималар ҳажми ошиши жамоатчилик орасида саволлар туғдиряпти. «БҲМнинг ошиши тор доирадаги қатламга манфаатли бўлиши мумкин, аммо жарималар ошиши барчага бирдек қийинчилик туғдириши мумкин», — дейилади партия муносабатида.

Коронавируснинг барча штамларини зарарсизлантирадиган антитанача аниқланди

АҚШ олимлари коронавируснинг маълум бўлган барча мутацияларини зарарсизлантира оладиган антитаначани аниқладилар. Испан олимлари эса бошқа коронавирусларга қарши антитанача COVID-19дан ҳам ҳимоялай олишини исботлашди.

Тошкент вилояти ҳокими Сенат аъзоси этиб сайланди. Нега ҳокимлар сенатор этиб сайланади?

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов мутлоқ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Аввалроқ Адлия вазири Русланбек Давлетов нима учун ҳокимлар Сенат аъзоси этиб сайланиши мумкинлигини тушунтирган эди.

Россиядан ўзбекистонликларни олиб келиш учун иккита махсус поезд қатнови қўйилмоқда

Ўзбекистонликларни Волжский ва Толяттидан (Россия) олиб чиқиш учун 27 ва 30 август кунлари иккита махсус поезд рейси йўлга қўйилади.

Германиянинг янги элчиси ўз фаолиятини бошлади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германиянинг янги тайинланган элчиси Тило Клиннерни қабул қилди. Германия томони Ўзбекистонга чет эл фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Экоқўмита раиси вазифасидан озод этилди

«Соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар» учун Экология қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифалар бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Шаҳар ва туман марказларида 16 млн дона кўчатлар экилади

Президент топшириғига кўра, октябрь-ноябрь ойларида 55 млн дона, келгуси йил баҳор мавсумида 70 млн дона тут, павловния, мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатлар экилади. Шунингдек, йил якунига қадар шаҳарлар ва туман марказларида 16 млн дона мевали, ёнғоқ манзарали ва дарахтлар бута кўчатлари экиш топшириғи берилди.

«Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан „яшил майдон“ ва жамоат парклари ташкил этилади» — Шавкат Мирзиёев

Президент топшириғи билан ҳар бир ҳудудда «Яшил замин» жамғармалари ташкил этилади. Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида жамғарма маблағлари ҳисобидан камида 5 млн туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди. Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилиши айтилди.

«„Газон“ ўрнига 12 ой кўм-кўк турадиган манзарали буталарни экиш мумкин-ку?» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги кўп сув талаб қиладиган арча ва «газон»нинг кўпайиб кетганини танқид қилди. Давлат раҳбари бунинг ўрнига «12 ой кўм-кўк турадиган манзарали буталарни экиш мумкинлиги» ҳақида таъкидлади. Икки ҳафта муддатда илмий асосланган ҳолда пойтахтнинг қайси кўчасида қандай дарахт ва экинларни жойлаштириш бўйича тақдимот қилиш вазифаси белгиланди.

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади. Экология полицияси ташкил этилади

Президент топшириғига кўра, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади. Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилиши маълум қилинди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Олий таълим вазирлигининг рейтинг тизими нимани баҳолайди — илмий-педагогик ишларними ёки бўшлиқними?

Илмий-педагогик ишларни баҳолашнинг ҳозирги тизими «ботқоқлик»ни рағбатлантиради ва олимлар ҳамда ўқитувчиларни юқори илмий натижаларга эришишга руҳлантирмай, «боши берк кўча»га келиб қолган, деб ҳисоблайди файласуф ва антрополог Валерий Хан. Ўқитувчилар ва университетларнинг амалдаги рейтинглари нима учун мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида муаллифнинг мақоласида ўқинг.

Вакциналар инсон ДНКсига таъсир қиладими?

Вакциналар ДНКга таъсир қиладими? Эмлаш инсон геномига таъсир кўрсата оладими? Коронавирусга қарши вакцинанинг ножўя таъсири қандай аниқланади? Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев шу ва бошқа саволларга жавоб берди.