23 август куни Ўзбекистон президентининг «Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5228 сонли қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, ҳудудда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича «маҳаллабай» ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадларида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 100 млн АҚШ доллар эквивалентидаги ва 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ, шунингдек, халқаро молия институтларидан қўшимча жалб қилинаётган қарз маблағлари ҳисобидан 50 млн доллар эквивалентидаги маблағ йўналтирилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар қуйидагича тақсимланиши белгиланган:

100 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ
Ҳудудда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида
Шу жумладан:

30 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ
«Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни кредитлаш учун
«Миллий банк» АЖга ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали
3 йиллик имтиёзли давр, йиллик 10% («Миллий банк» АЖ тадбиркорлик субъектларига Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг) ставкада 7 йилга
10 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ
Вилоятда лимончилик лойиҳаларини молиялаштириш учун
60 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ
Ижтимоий иқтисодий ривожланиш даражаси паст ва ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларда «етакчи» тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун
«Миллий банк» АЖга ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали
3 йиллик имтиёзли давр, йиллик 7% ставкада 7 йилга
Ҳар бир маҳалла учун 2 млрд сўмгача
50 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар
Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари молиялаштириш, зарур инфратузилмани яратиш ва экспортёрларни айланма маблағлар билан таъминлаш учун
«Миллий банк» АЖга ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали
3 йиллик имтиёзли давр, йиллик 2,5% ставкада 10 йилга

Қарорда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан халқаро институтлардан қўшимча равишда жалб қилинаётган 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги қарз маблағлари ҳисобига вилоятда 2021−2022 йилларда ташкил этиладиган замонавий иссиқхона лойиҳаларининг молиялаштирилиши қайд этилган.

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ ҳудудда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари бир қатор солиқ ва божхона тўловларидан озод қилиниши кўзда тутилган.

Маълумот учун, 20 август куни давлат раҳбари мамлакат тадбиркорлари билан очиқ мулоқот вақтида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш учун тадбиркорларга қатор имтиёзлар тақдим этилишини маълум қилган эди.