24 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабул қилди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари элчидан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Германия муносабатлари, ҳар икки томоннинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илм-фан ва таълим соҳалардаги конструктив алоқаларни кенгайтиришдан бирдай манфаатдорлиги эътироф этилди.

Томонлар турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвалини ҳам муҳокама қилди.

Германия томони Ўзбекистонга Афғонистондан чет эл фуқаролари ва дипломатларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.