Пандемия даврида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш учун «Ўзбекистон темир йўллари» Волжский ва Толяттидан Тошкентга иккита махсус поезд рейсини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

27 август куни соат 20:57 да Волжский — Тошкент йўналишида, 30 август куни соат 12:35 да Толятти — Тошкент йўналишида йўловчи поездлари йўлга чиқади. Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Волжский-Тошкент ҳамда Толятти-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади.

Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан e-ticket.railway.uz веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин, дейилади хабарда.