12 март куни Туркманистонда ўтказилган президент сайловлари натижасига кўра, Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов 72,9% овоз билан мамлакат президенти этиб сайланди.

40 ёшли Сердар Бердимуҳаммедов Марказий Осиё мамлакатлари тарихидаги энг ёш президент бўлди. Шу пайтгача бу мақом 28 йил олдин Тожикистон президенти этиб сайланган Эмомали Раҳмонга тегишли эди. Қайд этиш жоиз, 1992 йил 20 ноябрда Тожикистонда президент лавозими бекор қилинганидан сўнг, мамлакатни Олий Кенгаш раиси этиб сайланган Эмомали Раҳмон бошқарган. Яъни, Эмомали Раҳмон 40 ёшида амалдаги давлат раҳбари бўлиб ишлаган. Бироқ президентлик мақомига у 42 ёшида сайланган.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлигига сайланганда энг кекса ёшда бўлган президент ҳисобланади. У 2019 йилда 66 ёшида президент этиб сайланган.

«Газета.uz» Марказий Осиё президентлари лавозимга сайланган вақтда неча ёшда бўлгани ва неча йил давомида раҳбарлик қилгани ҳақида маълумотларни тўплади.

Ўзбекистон

Тожикистон


Туркманистон

Қирғизистон

Қозоғистон