Алишер Усмонов Mail.Ru Group`даги улушини холдинг бош директори бошқарувига берди ва шу йўл билан компания устидан назоратни йўқотди.
Керчидаги коллежда содир бўлган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 50 га яқин киши жароҳатланди.
Франция жанубидаги сув тошқинлари вақтида 13 киши ҳалок бўлди, яна беш кишининг аҳволи оғир, бир киши эса бедарак йўқолган.
Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила келтириб чиқарган цунами оқибатида 1234 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди.
Физика бўйича Артур Эшкин, Жерард Муру ва Донна Стриклэнд, тиббиёт бўйича — Жеймс Эллисон ва Тасуку Хондзё Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Эрталабки ва кечки вақтларда Қозоғистон пойтахтига киришни пулли қилиш таклиф этилмоқда.
Туркманистон аҳолиси учун энди электр энергияси, газ, сув ва туз бепул эмас.
Жаҳонда алкогол суиистеъмоли натижасида ҳар йили 3 млн нафардан зиёд киши ҳаётдан кўз юммоқда, уларнинг аксариятини эркаклар ташкил этади.
Вьетнам президенти Чай Дай Куанг 62 ёшда вафот этди.
Сурияда Россиянинг Ил-20 ҳарбий самолёти уриб туширилди, 15 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.
Германияда водород ёнилғисида ҳаракатланувчи дунёдаги илк йўловчи поезди ишга туширилди.
Қуролли можаролар ва иқлим ўзгаришлари сабабли 821 млн киши очликдан азоб чекмоқда, 150 млн бола ўсишдан ортда қолмоқда, дейилади БМТ ҳисоботида.
9 йил давомида БМТ бош котиби лавозимида ишлаган Кофи Аннан 81 ёшда вафот этди.
The Economist журнали дунёнинг энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Вена Мельбурн ва Осакани ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади
«Тимсоҳ Гена ва унинг дўстлари», «Простоквашинодаги таътил» ва бошқа машҳур асарлар муаллифи Эдуард Успенский 80 ёшда вафот этди.
Эфиопия ва Эритрея уруш ҳолатининг тугатилишини ифодаловчи тинчлик ва дўстлик келишувини имзолади.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Brexit борасидаги келишмовчиликлар сабабли истеъфога чиқди. ТИВнинг янги раҳбари Жереми Ҳант бўлди.
АҚШнинг БМТ ҳузуридаги вакили мамлакатнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни «инсон ҳуқуқларини мазахга айлантирувчи ташкилот» деб атади.
Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти этиб қайта номланди, Чимкент республика аҳамиятига эга шаҳар мақомига эга бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг