Франция жанубидаги Од департаментида рўй берган сув тошқинлари натижасида 13 киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, бир киши эса бедарак йўқолган, дея хабар қилди «Газета.ru» BFMTV ахборотига таяниб.

Бир неча соат ичида департаментда уч ойлик ёғингарчиликлар миқдорича ёмғир ёққан, натижада Нарбон дарёси қирғоқларидан тошиб, кўча ва бинолар сув билан тўлган. Қутқарувчилар вертолётлар ёрдамида одамларни уй томларидан эвакуация қилди.

Сув тошқинлари устидан назорат хизмати маълумотларига кўра, 120 йил ичида Од дарёсида сув сатҳи қарийб 7 метрга баландлаган. Душанба куни метеорологлар ўлчовлари рекорд кўрсаткични қайд этди.

Од департаментидаги сув тошқинлари ҳудудда 1891 йилдан буён энг кучлиси бўлди.