Россия Ҳарбий-космик кучларининг Ил-20 самолёти Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг С-200 ракета мажмуаси томонидан уриб туширилди, дея хабар қилди РИА Новости. 15 нафар россиялик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди.

Ил-20 Латакия провинциясида Исроилнинг тўртта F-16 самолёти ҳавога кўтарилган вақтда радарлардан йўқолган. Бу вақтда Франциянинг «Овернь» (Auvergne) фрегати ҳам ўша ҳудудда бўлган. Ил-20 экипажи билан алоқа 23:00да Ўрта Ер денгизининг Сурия қирғоқларидан 35 км узоқликда узилган.

Россия Мудофаа вазирлиги фикрича, Исроил учувчилари Россия самолётини тўсиб, уни Сурия ҲҲМ зарбаси остида қолдирган.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия самолётининг уриб туширилишида ва экипажнинг ҳалок бўлишида айб тўлиқ Исроил томонида.

Исроил ўз жавобгарлигини рад этиб, самолётнинг уриб туширилишида Сурияни айблади.

Исроил томонининг фикрича, ҳодисада Дамашқ, Эрон ва «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти айбдор. Бунда Исроил авиацияси ўтган тунда Сурия ҳарбий объектларини бомбардимон қилганини тан олди.