«Астана LRT» компанияси эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда айрим турдаги транспорт воситаларининг Қозоғистон пойтахтига киришини пулли қилишни таклиф этмоқда, дея хабар берди Остона ҳокими матбуот хизмати.

25 сентябрь куни Остона транспорт тизимини модернизация қилиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида компания вакили шаҳарга кирувчи асосий нуқталарда тўлов ундиришни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Мазкур чора шаҳар транспорт тизимидаги босимни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Тиғиз соатлар орасидаги вақтларда эса ҳар қандай турдаги транспорт учун кириш бепул бўлиб қолаверади.