2017 йилда дунёда очликдан азият чекаётганлар сони 821 млн кишига етди, очлик сайёрадаги ҳар тўққизинчи инсонни исканжасига олган. Бу ҳақда БМТнинг 11 сентябрдаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш тўғрисидаги ҳисоботида сўз боради. 150 млндан зиёд болалар ўсишдан ортда қолмоқда.

Йиллик ҳисоботда можаролар ва иқтисодий пасайишлар билан бир қаторда ёғингарчиликлар меъёри ва ёғингарчиликлар мавсуми, шунингдек қурғоқчилик ва сув тошқинларига таъсир кўрсатувчи иқлим ўзгаришлари очлик даражасининг ўсишида асосий омил бўлмоқда.

Осиёдаги беш ёшгача бўлган ҳар тўққизинчи болалар тана вазни Осиёда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги тенгдошлари билан таққослаганда ортда қолмоқда.

Ҳисоботда тасдиқланишича, дунёда репродуктив ёшдаги ҳар учинчи аёл камқонликдан азият чекмоқда. Бу аёллар ҳамда уларнинг фарзандлари саломатлиги ва ривожланишида жиддий оқибатларни келтириб чиқаради. Бирор бир минтақада репродуктив ёшдаги аёллар ўртасидаги камқонлик кўрсаткичлари пасайгани йўқ, Африка ва Осиёда унинг тарқалганлик даражаси Шимолий Америкага қараганда қарийб уч баробарга ортиқ.

Бир вақтнинг ўзида катта ёшли аҳоли ўртасида семириш муаммоси чуқурлашиб бормоқда, тахминан ҳар саккизинчи киши семизликдан азият чекмоқда. Мазкур муаммо Шимолий Америка учун долзарб, бироқ Африка ва Осиёда ҳам мазкур тенденция кузатилмоқда, дейилади ҳисоботда.

Кам овқатланиш ва семизлик кўплаб мамлакатларда, ҳаттоки бир уйнинг ўзида ҳам кузатилмоқда.