Россиялик ёзувчи Эдуард Успенский 80 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Ёзувчи 10 август куни ўзини ёмон ҳис этгач, турмуш ўртоғи тез тиббий ёрдам чақирган, дея хабар берди РИА Новости.

«Тимсоҳ Гена ва унинг дўстлари», «Простоквашинодаги таътил» ва бошқа машҳур асарлар муаллифи сўнгги вақтларда оғир хасталикдан азият чекаётган эди.

Эдуард Успенский 1937 йил 22 декабрда Егорьевскда туғилган. Мактаб ёшиданоқ шеър ва ҳикоялар машқ қилган. У ҳажвиячи сифатида танилди. 1966 йилда у, Аркадий Арканов, Григорий Горин ва Феликс Камов муаллифга машҳурлик келтирган «Бир муқова остидаги тўртовлон» асарини чоп этди.

Бундан ташқари, Успенский Тимсоҳ Гена ва Чебурашка, Простоквашинолик дўстларнинг саргузаштлари, «Пластилин қарға» ва бошқа кўплаб мультфильмлар сценарийсига ҳам муаллифлик қилган.