РИА Новости — Эфиопия ва Эритрея душанба куни тинчлик ва дўстлик келишувини имзолади. Бу икки давлат ўртасидаги уруш ҳолатининг тугатилишини англатади.

8 июль куни 20 йилда илк бор Эритрея пойтахти Асмарда Эфиопия-Эритрея ўртасида юқори даражада учрашув бўлиб ўтди. Мазкур давлат президенти Исайя Афеворки ва Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад икки давлат ўртасидаги узоқ йиллик қарама-қаршиликни тўхтатиш, дипломатик алоқаларни, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни, денгиз орқали юк ташиш, тўғридан-тўғри авиақатновлар ва телефон тармоқлари бўйича алоқаларни тиклаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Илгари Эфиопиянинг ҳукмрон «Эфиопия халқининг инқилобий-демократик фронти» (EPRDF) партияси Эфиопия ва Эритрея ўртасида урушни тўхтатиш ҳақидаги Жазоир келишувини тўлиқ қабул қилиш ва амалга татбиқ этиш бўйича қабул қилганди. Келишув бир қатор баҳсли ҳудудларни, жумладан Эритреядаги Бадме шаҳрини ҳам қамраб олади. Шундай қилиб, Жазоир келишувини тўлиқлигича қабул қилган Эфиопия Эритреяга тегишли ҳудудлардан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олди. Улар ўртасидаги баҳсли ҳудудлар юзасидан келишмовчиликлар 1998 йилдан 2000 йилга қадар давом этди. Натижада 80 минг киши вафот этди.

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Эритреяга қарши қўлланган халқаро санкциялар олиб ташланиши мумкинлигини билдирди. «Бу санкциялар муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор ҳодисаларга қаратилган эди. Аммо мен бу тўсиқлар энди йўқ эканига ишонаман», — деди у.