Жаҳон

Арманистонда карантин чекловлари 6 ойга узайтирилди
12 январ 2021, 11:05

Арманистонда карантин чекловлари 6 ойга узайтирилди

Арманистон ҳукумати коронавируснинг тарқалиши туфайли карантин чораларини ярим йилга узайтиришни қарор қилди. Ушбу қарор билан бирга оммавий тадбирларда 60 нафаргача иштирокчиларга рухсат берилгани бўйича чекловлар олиб ташланди.

Қозоғистондаги парламент сайловларида Nur Otan партияси ғолиб бўлди
11 январ 2021, 16:39

Қозоғистондаги парламент сайловларида Nur Otan партияси ғолиб бўлди

Парламент сайловларида Қозоғистондаги ҳукмрон партия Nur Otan 71,09% сайловчилар овози билан ғолиб бўлди.

Жанубий Корея фуқаролари Covid-19га қарши бепул эмланади
11 январ 2021, 13:04

Жанубий Корея фуқаролари Covid-19га қарши бепул эмланади

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин мамлакатнинг барча фуқаролари коронавирусга қарши бепул эмланишини маълум қилди.

Садир Жапаров Қирғизистон президент сайловларида етакчилик қилмоқда
11 январ 2021, 11:33

Садир Жапаров Қирғизистон президент сайловларида етакчилик қилмоқда

Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида Содир Жапаров деярли 80 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 81 фоиздан кўпроғи мамлакатдаги президентлик бошқарув шакли учун овоз берди.

Индонезия Boeing 737 қулашининг тахминий сабабини маълум қилди
11 январ 2021, 10:03

Индонезия Boeing 737 қулашининг тахминий сабабини маълум қилди

10 январда авиаҳалокатга учраган Индонезия Boeing 737−500 самолёти кучли турбулентликка деч келиши натижасида қулаб тушган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда. Ҳалокат ҳудудида минус 70 даражали ёмғир булутлари кузатилган.

Покистон тиббий комиссияси 6 та ўзбек ОТМларини қора рўйхатга киритди, покистонлик талабалар бунга қарши
8 январ 2021, 17:58

Покистон тиббий комиссияси 6 та ўзбек ОТМларини қора рўйхатга киритди, покистонлик талабалар бунга қарши

Исломобод шаҳрида икки мингга яқин шифокорлар ва талабалар икки кун давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон университетлари дипломларини тан олишни талаб қилиб намойишлар уюштиришди.

Трамп ўз мағлубиятини тўлиқ тан олди
8 январ 2021, 12:14

Трамп ўз мағлубиятини тўлиқ тан олди

Доналд Трамп сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқилишига эриша олмаганини тан олди ва асосий эътиборини ҳукуматни Жо Байденга опширишга қаратишини таъкидлади. У Конгресс биносига ҳужум уюштирганларни қоралаб, айбдорлар қонун олдида жавоб беришини таъкидлади.

Лондон суди Жулиан Ассанжни гаров эвазига озод қилишдан бош тортди
7 январ 2021, 16:05

Лондон суди Жулиан Ассанжни гаров эвазига озод қилишдан бош тортди

Лондон суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни гаров эвазига озодни қилишдан бош тортди. Судья у озод қилинган тақдирда, қочишга уриниши мумкин деб ҳисобламоқда.

Токиода фавқулодда ҳолат жорий этилди
7 январ 2021, 14:44

Токиода фавқулодда ҳолат жорий этилди

COVID-19 нинг тарқалаши сабабли Япония пойтахти Токиода 8 январдан бошлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Овқатланиш жойларига чекловлар белгилаш, ходимларни масовафий иш тартибига ўтказиш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Конгресс Жо Байденни АҚШ президенти сифатида тасдиқлади
7 январ 2021, 14:39

Конгресс Жо Байденни АҚШ президенти сифатида тасдиқлади

АҚШ Конгресси Жо Байденни қўшма штатлар президенти этиб сайланганини расман тасдиқлади. Тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб кирган Дональд Трапм ҳокимиятни «батартиб» ҳолда топширишни ваъда берди.

Жоржиядаги Сенат сайловларида демократлар ғалаба қозонмоқда
7 январ 2021, 12:38

Жоржиядаги Сенат сайловларида демократлар ғалаба қозонмоқда

АҚШнинг Жоржия штатида демократлар вакиллари Жон Оссофф ва Рафаэл Уорнок Сенатдаги ўринлар учун сайловда устун келишмоқда. Ушбу ғалаба демократлар партиясига вице-президент ҳисобига Сенатда назорат ўрнатиш имкониятини беради.

Қозоғистон ва Қирғизистон электр узилишларини Ўзбекистон электр тизимидаги муаммолар билан изоҳлади
7 январ 2021, 11:49

Қозоғистон ва Қирғизистон электр узилишларини Ўзбекистон электр тизимидаги муаммолар билан изоҳлади

Қозоғистон жанубида ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Иккала мамлакат ҳам Ўзбекистондаги энергия тизимидаги муаммоларга ишора қилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги минтақанинг ягона энергия тизимидаги электр узатиш линияларидаги узилишлар ҳақида хабар берган эди.

Трамп тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб киришди — асосий воқеалар
7 январ 2021, 10:20

Трамп тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб киришди — асосий воқеалар

Жо Байденнинг АҚШ Конгрессидаги ғалабасини тасдиқлаш йиғилишида Трамп тарафдорлари бинога бостириб киришди. Тартибсизлик ва отишма натижасида бир киши вафот этди, бир неча полиция ходими жароҳатланди. Шаҳарда пайшанба эрталабигача комендантлик соати эълон қилинди.

Жек Ма атайлаб яширинаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда
6 январ 2021, 16:05

Жек Ма атайлаб яширинаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда

4 январь куни Alibaba асосчиси Жек Манинг ғойиб бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқала бошлади. У сўнгги икки ой давомида оммага кўриниш бермаган. CNBC бошловчиси Дэвид Фабернинг айтишича, у ғойиб бўлмаган ва Ханчжоудаги штаб-квартирада яширинган бўлиши мумкин.

Тожикистонда электр энергияси таъминоти бўйича чеклов ўрнатилди
6 январ 2021, 13:40

Тожикистонда электр энергияси таъминоти бўйича чеклов ўрнатилди

Тожикистонда 5 январдан бошлаб соат 23:00 дан қишлоқ хўжалиги бор бўлган туманларда, кўп қаватли бинолари йўқ жойларда электр энергияси таъминоти тўхтатиб қўйилади. Уйларда эрталаб соат 6 гача электр энергияси бўлмайди.

Буюк Британияда аниқланган COVID-19 янги штамми ҳозиргача 41 та мамлакатга етиб борган
6 январ 2021, 13:23

Буюк Британияда аниқланган COVID-19 янги штамми ҳозиргача 41 та мамлакатга етиб борган

Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми ЖССТ хабарига кўра, ҳозирда 41 та мамлакат ҳудудларида аниқланган. Бироқ ушбу штамм ҳозирда ягона эмас, илк бор Жанубий Африкада аниқланган яна бир штамм ҳам ҳозирда 7 та мамлакатга етиб борган.

Гонконгда миллий хавфсизлик қонуни бўйича 50 га яқин мухолифатчи ҳибсга олинган
6 январ 2021, 12:51

Гонконгда миллий хавфсизлик қонуни бўйича 50 га яқин мухолифатчи ҳибсга олинган

Гонконгда 50 га яқин фаоллар ва собиқ депутатлар миллий хавфсизлик қонунларини бузганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Ҳибсга олишлар оппозициянинг 2020 йил ёзида демократлар ўртасида ўтказилган дастлабки сайловлари билан боғлиқ.

Вьетнамда ҳукуматни танқид қилган журналистлар «ҳукуматга қарши пропаганда учун» қамалди
6 январ 2021, 11:38

Вьетнамда ҳукуматни танқид қилган журналистлар «ҳукуматга қарши пропаганда учун» қамалди

Вьетнамда уч нафар мустақил журналист-блогерларга бир кунлик суд жараёнида 11 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. Улар «давлат сиёсатига қарши материаллар ва маълумотлар тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишда» айбдор деб топилди.

«Ҳеч ким қозоқларга бундай катта ҳудудни совға қилмаган» -Тоқаев
6 январ 2021, 10:02 2

«Ҳеч ким қозоқларга бундай катта ҳудудни совға қилмаган» -Тоқаев

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига шубҳа билан қараган чет элликларнинг провокацияларига қарши туришга чақирди.

Саудия Арабистони уч йиллик блокададан сўнг Қатар билан чегарани очди
5 январ 2021, 16:39

Саудия Арабистони уч йиллик блокададан сўнг Қатар билан чегарани очди

Саудия Арабистони Қатар билан муносабатларни яхшилаш бўйича келишув имзолайди. Унга кўра, мамлакатлар ўртасидаги 2017 йилда ёпилган чегаралар, шу жумладан, ҳаво ва денгиз чегаралари очилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг