Исломобод шаҳрида юзлаб шифокорлар ва талабалар икки кун давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон университетлари дипломларини тан олишни талаб қилиб намойишлар уюштиришди, дея хабар берди Radio Mashaal.

Бунга сабаб Покистон тиббий комиссиясининг 21 та қирғиз ва ўзбек ОТМларининг талабга жавоб бермайди деб топгани ва ушбу ўқув даргоҳларининг дипломларини қабул қилмасликка карор қилгани бўлди. Маълумотларга кўра, рўйхатга 6 та ўзбек ОТМлари киритилган.


7 январь куни икки мингга яқин тиббий ОТМларни тугатган талабалар Покистон тиббий комиссияси олдида йиғилишди.

Бир кун олдин полиция намойишчиларни сув пуркагичлар ва дубинкалар ёрдамида тарқатиб юборган эди. Бунга жавобан намойишчилар уларни тошлар отишган. Полиция алоҳида инсонларни қўлга олган ва кейинчалик қўйиб юборган.