7 январь куни Сенат ва АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси қўшма йиғилишида Жо Байден расман Американинг 46 президенти этиб сайланиши маъқулланди, дея хабар бермоқда CNN.

Жо Байден сайловчиларнинг минимал 207 овозидан кўпроқни, яъни 306 овозни қўлга киритди. Амалдаги президент Дональд Трамп эса расман 232 овозга эга чиқди. Байден инаугурацияси 20 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дональд Трапм Жо Байденнинг ғалабаси расман тасдиқланганидан сўнг, ҳокимиятни «батартиб» ҳолда топширишни ваъда берди.

«Мен сайлов натижаларига мутлақо рози бўлмасам-да ва фактлар буни тасдиқлашга хизмат қилса-да, шунга қарамасдан, 20 январь куни ваколатлар батартиб топширилади», — дея Трапм баёнотидаги сўзларни келтирмоқда CNN.

АҚШ Конгресси Жо Байденнинг президентлик сайловидаги ғалабасини тасдиқлаш учун Капитолийда йиғилганида Трамп тарафдорлари бинога бостириб кирди. Конгрессменлар эвакуация қилинди. Отишма содир бўлиб, бир неча намойишчилар жароҳатланди, улардан тўрт нафари вафот этди, шунингдек бир неча полиция ходими жароҳатланди.