Коронавируснинг тез тарқалиши сабабли Япония ҳукумати томонидан Токио, Канагава, Сайтама ва Чиба префектураларини ўз ичига олган 37,2 миллион аҳолига эга Катта Токиода 8 январдан 7 февралгача фавқулодда вазият эълон қилинди.

Расмийлар маҳаллий аҳолидан уйларни эҳтиёж бўлмаган тақдирда тарк этмасликларини сўрамоқда.

Ноябрь ойининг бошидан Японияда вазият ёмонлаша бошлади. Декабрда коронавирус юқтирганлар ҳамда ўлим сонининг кунлик ортиши тўғрисидаги маълумотлар мунтазам янгиланиб турди.

6 январь куни касалланиш кўрсаткичларида яна ўсиш кузатилди ва 6 минг ҳолат аниқланди.

Пандемия бошланганидан бери мамлакатда вирус юқтирганлар сони 260 мингдан ошди, 3,8 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилди.