Жаҳон

«Оскар-2021» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
26 апрель 2021, 10:01

«Оскар-2021» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

«Оскар-2021» мукофотига лойиқ топилган номинация ғолиблари тақдирланди. «Nomadland» («Кўчманчилар ўлкаси») фильми энг яхши фильм деб топилди, унда асосий ролни ижро этган Френсис МакДорманд энг яхши актриса бўлди, энг яхши актёр эса Энтони Хопкинс («Ота» фильми) деб топилди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
24 апрель 2021, 12:32

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Бекор қилинган Европа Суперлигаси, ОЧЛ ўйинларида Ўзбекистон жамоалари иштироки, Жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик боксчилар, Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 апрель 2021, 21:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қуддусдаги таровеҳ намозидан сўнг бошланган тартибсизликларда 100 дан ортиқ кишининг жароҳат олгани, Aфғонистоннинг АҚШ ва НАТО қуролларини олиб қолишни режалаштираётгани, Болтиқбўйи давлатларининг россиялик дипломатларни чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Чекловлар юмшатилади, ниқоб тақиш шарт эмас — Исроил коронавирусни қандай енгмоқда?
23 апрель 2021, 18:02

Чекловлар юмшатилади, ниқоб тақиш шарт эмас — Исроил коронавирусни қандай енгмоқда?

Исроил ҳозирда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари бўйича энг паст кўрсаткичлардан бирини сақлаб турибди. Мамлакат аҳолисининг касалликка қарши 50 фоиздан ортиғи эмланди. Кўчада ниқоб тақиш шарти бекор қилинди. Карантин чекловлари юмшатилди. Исроил аҳолиси ушбу касалликни қандай енгмоқда?

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 апрель 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа Комиссиясининг AstraZeneca’га қарши судга мурожаати, илк бор Марс атмосферасидан кислород ажратиб олингани, Индонезиянинг сувости кемаси ғойиб бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 апрель 2021, 21:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россияда Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун митинглар, Сурияда президент сайловларида илк бор аёл кишининг қатнашаётгани, Apple’дан янги моделлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Суперлига расман тўхтатилди. Бунга инглиз клублари мусобақадан чиқиб кетгани сабаб бўлди
21 апрель 2021, 12:56

Суперлига расман тўхтатилди. Бунга инглиз клублари мусобақадан чиқиб кетгани сабаб бўлди

Англиянинг «Челси», «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Тоттенхем» клублари Суперлигада қатнашишдан бош тортгандан кейин мусобақа расман тўхтатилди. Кейинроқ лойиҳа қайтадан кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Собиқ полициячи Дерек Шовин Жорж Флойднинг ўлимида айбдор деб топилди
21 апрель 2021, 11:46

Собиқ полициячи Дерек Шовин Жорж Флойднинг ўлимида айбдор деб топилди

Собиқ полициячи Дерек Шовин афроамерикалик Жорж Флойдни ўлдиришда айбдор деб топилди. Унинг ўлими АҚШда ирқчиликка қарши норозиликларни келтириб чиқарган эди. Шовинга 40 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 апрель 2021, 20:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буюк Британияда пандемияларга қарши курашиш бўйича халқаро экспертлар гуруҳининг ташкил этилиши, Украинада махсус хизматларнинг шай ҳолатга келтирилгани, Қирғизистонда коронавирус кенг тарқалиши сабабли мактаб имтиҳонларининг бекор қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Чад президенти қўзғолончиларга қарши жангда жароҳатланиб, вафот этди
20 апрель 2021, 18:14

Чад президенти қўзғолончиларга қарши жангда жароҳатланиб, вафот этди

Чад президенти Идрис Деби қўзғолончиларга қарши жанг пайтида олган жароҳати туфайли вафот этди. Аввалроқ Идрис Деби 79 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, олтинчи муддатга президентликка қайта сайланган эди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 апрель 2021, 21:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехияда Россия элчихонасининг 18 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилгани, Молдова президентининг фитнатда айбланаётганлиги, SpaceX’нинг Ойга астронавтларни етказиб бериш бўйича шартномани қўлга киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Беларусда исёнга уриниш ва президентга суиқасд қилишга тайёргарлик ҳақидаги тафсилотлар маълум қилинди
19 апрель 2021, 14:50

Беларусда исёнга уриниш ва президентга суиқасд қилишга тайёргарлик ҳақидаги тафсилотлар маълум қилинди

Беларусда ҳарбий қўзғолонни ташкил этишда ҳамда президент Александр Лукашенко ва унинг оиласига суиқасд қилишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган фуқаролар ҳибсга олинди.

Европанинг топ клублари футбол бўйича Суперлига ташкил қилишмоқда
19 апрель 2021, 12:26

Европанинг топ клублари футбол бўйича Суперлига ташкил қилишмоқда

Европада 12 та топ клуб футбол бўйича Суперлига ташкил қилишларини эълон қилишди. УЕФА бунга қарши чиқиб, жамоаларга санкциялар қўллашини, ўйинчиларни ҳам мусобақаларидан четлатиши мумкинлигини айтди. Мазкур мусобақанинг ташкилотчиси ким? Мусобақа раҳбарияти, унинг ўтказилиши формати қандай бўлади? Бу ҳақда батафсил «Газета.uz» изоҳида.

Исроилда кўчада ниқоб тақмасликка руҳсат берилди
19 апрель 2021, 11:51

Исроилда кўчада ниқоб тақмасликка руҳсат берилди

Исроилда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари пасайиши сабабли кўчада ниқоб тақиш талаби бекор қилинди. Ўз яшаш жойларидан ташқари, бошқа биноларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолмоқда. Мамлакат аҳолисининг 50 фоизидан ортиғи COVID-19 га қарши эмланди.

Энг муҳим спорт хабарлари ҳафталик дайжести
17 апрель 2021, 15:12

Энг муҳим спорт хабарлари ҳафталик дайжести

Равшан Эрматовнинг янги лавозимга тайинланиши, ЕЧЛ ва ЕЛ ярим финал жуфтликлари, «Пахтакор» ҳамда АГМК жамоаларининг ОЧЛдаги иштироки ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 апрель 2021, 21:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ангела Меркелнинг AstraZeneca билан эмлангани, Исроилнинг Ғазодаги ХAМAС объектларига зарба бергани, Aвстралияда илк бор эмланишдан сўнг ўлим ҳолати қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 апрель 2021, 21:09

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ Федерал қидирув бюросининг ҳар ўн соатда Хитойга қарши янги тергов ўтказиши, Ҳиндистон ва Покистоннинг яширин музокаралари, Грузия ва Болгариянинг ўз ҳарбийларини Aфғонистондан олиб чиқиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди
15 апрель 2021, 18:17

АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди

АҚШ Россиянинг «зарарли ташқи фаолияти» туфайли мамлакатга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди. АҚШ банкларига Россия давлат облигацияларини сотиб олиш тақиқланади. Шунингдек, Россия Федерациясидаги бир қатор жисмоний шахслар ва компанияларга нисбатан чекловлар жорий этилди.

Европа Иттифоқида июнь ойида саёҳат учун сертификатлар кучга киради
15 апрель 2021, 14:27

Европа Иттифоқида июнь ойида саёҳат учун сертификатлар кучга киради

Европа Иттифоқида 21 июнь куни иттифоқ мамлакатларида ҳаракатланиш эркинлигини қайта тиклаш имконини берувчи «саломатлик тўғрисида гувоҳнома» кучга киради. Унда суғурталанганлик, эмлаш ва COVID-19 тестлари ҳақида маълумотлар кўрсатилгади.

АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни бошлайди
15 апрель 2021, 13:11

АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни бошлайди

АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлайди ва бу жараённи 11 сентябргача якунлашни режалаштирмоқда. ««Абадий уруш»га якун ясаш вақти келди», — деди АҚШ президенти Жо Байден, АҚШнинг мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишини ва Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган ҳолда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг