АҚШ Федерал қидирув бюроси ҳар ўн соатда Хитойга қарши янги тергов ўтказмоқда

AҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Хитойга қарши 2000 дан ортиқ турли хил терговларни олиб бормоқда, ҳар ўн соатда янги «хитой иши» очилмоқда. Бу ҳақда ФҚБ раҳбари Кристофер Рей маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги кунда дунёдаги ҳеч бир давлат AҚШнинг иқтисодий хавфсизлиги ва демократик ғояларига Хитойдан кўра кўпроқ таҳдид солаётгани йўқ, унинг мамлакат институтларига таъсир ўтказиш қобилияти, Рейнинг сўзларига кўра, «йирик, кенг ва мустаҳкам». ФҚБ маълумотларига кўра, Хитой AҚШ ҳудудида Foxhunt (Тулки ови) номли операция ўтказмоқда. Ушбу операция доирасида Хитой AҚШда яшовчи этник хитойликларни қўрқитиш ва шантаж қилиш учун «мувофиқлаштирилган ноқонуний ҳаракатлар»ни амалга оширмоқда. «Бу ушбу таҳдиднинг қанчалик мураккаб ва кўп қиррали эканлигидан далолатдир», деди у. AҚШ миллий разведкаси директори Эврил Хейнснинг айтишича, Хитой «муҳим кибер қобилиятларга эга». Ва агар у Хитой томонидан ишлатилса, «ҳеч бўлмаганда АҚШ ичидаги ҳаётий инфратузилмалар фаолиятида маҳаллий ва вақтинчалик бузилишларни келтириб чиқариши мумкин», дея қўшимча қилди Хейнс. Хитой ҳукумати бундай даъволарни рад этиб, уларнинг пайдо бўлишини Вашингтоннинг Пекинга нисбатан «яширин ниятлари» билан изоҳлади. — CNN.


Ҳиндистон ва Покистон январь ойида Кашмирдаги вазият бўйича яширин музокаралар ўтказган

Ҳиндистон ва Покистон ташқи разведка хизматларининг юқори мартабали вакиллари январь ойида Дубайда иттифоқдош Жамму ва Кашмир ҳудудларидаги ҳарбий зиддиятларни ҳал қилиш бўйича яширин музокаралар ўтказдилар. Reuters’нинг ёзишича, икки мамлакат вакилларининг учрашуви БAA ҳукумати кўмагида Дубайда бўлиб ўтган. Манбаларга кўра, музокаралар натижасида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан назорат чизиғи ҳудудида ўт очишни тўхтатиш, 2021 йилда баҳсли ҳудуднинг ўз қисмларида сайловлар ўтказишга келишиб олдилар. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Покистон армияси ушбу баёнотга изоҳ беришдан бош тортди.

1947 йилдан буён, яъни Британия Ҳиндистони мустақилликка эришгандан сўнг диний йўналиш бўйича икки давлатга бўлинганидан бери Кашмир Ҳиндистон ва Покистон ўртасида баҳс мавзуси бўлиб келмоқда. Aйни пайтда Кашмирда давлат чегараси йўқ, унинг ҳудуди назорат чизиғи билан бўлинган. — Reuters.


Грузия ва Болгария ўз ҳарбийларини Aфғонистондан олиб чиқишини эълон қилишди

НAТО ортидан Грузия ҳукумати альянс билан келишилган жадвалга мувофиқ Aфғонистондаги барча ҳарбий контингентларини олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзди. НAТО Aфғонистондаги миссиясини шу йилнинг сентябрь ойигача тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шунга кўра, Грузия бўлинмалари Aфғонистонни НAТО билан белгиланган жадвалга биноан тарк этади", деб ёзди ва Aфғонистонда бугунги кунда 860 грузиялик тинчликпарвар кучлари қатнашаётганини қўшимча қилди.

Болгария ҳам AҚШ маъмурияти ва НAТО иттифоқчиларининг шундай қароридан сўнг Aфғонистондаги ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бойко Борисов маълум қилди. «Бугун биз дастлабки мунозарани ўтказдик, яқин келажакда [ҳукуматнинг] навбатдан ташқари йиғилишини ўтказамиз ва ўз контингентимизни Aфғонистондан олиб чиқиб кетамиз», деди Бориков. Ҳозирда Aфғонистонда 120 болгариялик ҳарбий хизматчи Кобулдаги миссия штаб-квартирасида ҳарбий базаларнинг ташқи периметрини, шу жумладан Баграм аэродромини ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни бажармоқда. — ТАСС.


Миннесотада афроамерикалик Райтнинг ўлими юзасидан кетма-кет тўртинчи кун норозилик намойишлари давом этмоқда

Миннесота штатининг Бруклин марказидаги тартибсизликлар афроамерикалик Данте Райт вафотидан бери кетма-кет тўртинчи кун давом этмоқда. 14 апрель куни СNN телеканалининг хабарига кўра, баъзи намойишчилар ўзини тажовузкор тарзда тутишмоқда, расмийлар намойишчиларни уйларига кетишга чақиришмоқда. Бруклин марказида соат 22:00дан соат 06:00гача комендантлик соати жорий этилди. Намойишчиларнинг аксарияти Бруклин марказининг полиция бўлими яқинида йиғилган. Маълумотларга кўра, намойишчилар полиция бўлими атрофида ўрнатилган тўсиқдан ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Баъзилари полицияга турли хил нарсаларни отмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ, эскирган гранаталар ва резина ўқлардан фойдаланишга мажбур бўлдилар. Ҳаммаси бўлиб бир неча юз киши норозилик акцияларида қатнашмоқда. Маҳаллий ҳокимият полициянинг уйга қайтиш талабларига бўйсунмаган намойишчиларни ҳибсга олишлари тўғрисида огоҳлантирди. 14 апрель куни шаҳарда 60 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. — CNN.


Хитой ТИВ япониялик сиёсатчиларга Фукусима-1 АЭСдаги сувни ичишни таклиф қилди

Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзянь 15 апрель куни ўтказилган навбатдаги брифингда Япония сиёсатчиларини аҳолини хавфсизликда ишонтириш учун Фукусима-1 АЭСдан чиққан сувни шахсан ичиб кўришга ва овқат тайёрлашда фойдаланишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Япониядаги баъзи сиёсатчилар АЭСдаги сув хавфсизлигини «машақат билан исботлашга ҳақарат қилишмоқда». «Унда улар сувдан ичиш, шунингдек, овқат тайёрлаш, кийим ювиш ва суғориш учун фойдаланишни бошлашсин», деди у.

Чжао Лицзяннинг таъкидлашича, немис олимлари радиоактив моддалар чиқадиган бўлса, Фукусима соҳилидаги энг кучли денгиз оқимлари уларни атиги 57 кун ичида Тинч океанининг катта қисмида ёйиб юбориши мумкин бўлган вазиятни моделлаштиришган. 10 йил ичида бундай моддалар дунёнинг барча океанларига етиб боради. — ТАСС.


Беларусдаги сайловлардан сўнг норозилик намойишлари билан боғлиқ 3 мингдан ортиқ жиноятлар қайд этилган

Ўтган йил август ойида бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг Беларусда рухсатсиз норозилик акциялари билан боғлиқ уч мингдан ортиқ жиноятлар қайд этилган. Бу ҳақда давлат Бош прокуратураси хабар берди. «Ўтган даврда ноқонуний оммавий тадбирлар ва норозилик намойишларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ 3 мингдан ортиқ жиноятлар рўйхатга олинган. Шулардан: 750 дан зиёд иншоотларни таҳқирлаш ва мулкка зарар етказиш, 600 га яқин давлат амалдорларини ҳақорат қилиш, милиция ходимларига нисбатан 300 дан ортиқ зўравонлик ёки зўравонлик билан таҳдид қилиш ҳолатлари», — деди республика Бош прокурорининг ўринбосари. — Бош прокуратуранинг Telegram’даги канали.


АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди

15 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Россия ҳукуматининг «зарарли ташқи фаолияти» туфайли янги санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Оқ уй маъмуриятининг фикрига кўра, санкциялар Россиянинг АҚШ сайловларига аралашишга уринишлар, АҚШ ҳукумат тармоқларига қилинган киберҳужумлар, диссидентлар ва журналистларга қарши экстерриториал ҳаракатлар ва бошқалар санаб ўтилган ҳолда «беқарор ҳолатга келтирувчи халқаро ҳаракатлари» учун деб кўрсатилган. 14 июндан АҚШ молия институтларига Россия марказий банки ва Россия молия вазирлигидан, шунингдек Миллий фаровонлик жамғармасидан қимматли қоғозларини бевосита сотиб олиш тақиқланади. Бундан ташқари, АҚШ ўн нафар россиялик дипломатни Вашингтондан чиқариб юбормоқда. Оқ уй уларни Россия махсус хизматлари ходими демоқда. АҚШ молия вазирлиги эса Россиянинг 32 юридик ва жисмоний шахсларига қарши шахсий санкциялар эълон қилди. Россиянинг Қримдаги ҳаракатлари сабабли яна саккизта жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкция қўлланилди. АҚШ ҳукумати, шунингдек, ўтган йили АҚШ давлат идораларига қилинган хакерлик ҳужумида Россиянинг Ташқи разведка хизматини (СВР) расмий равишда айблади. — Газета.uz