Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида қатнашиш мақсадида истеъфога чиққанини эълон қилди.
Қирғизистон президенти в. б. Садир Жапаров иқтисодий амнистия эълон қилди ва коррупцияга алоқдор амалдорларга, собиқ давлат хизматчиларига, мансабдор шахсларга ва тадбиркорларга ноқонуний равишда олинган мол-мулкни давлат ғазнасига қайтариш учун 30 кун муҳлат берди.
Қирғизистон парламенти депутати фуқаролардан пул йиғиш ва мамлакатнинг ташқи қарзини тўлашни таклиф қилди. Ушбу таклиф мамлакат ташқи қарзини оддий фуқаролар ҳисобига тўлашга қаратилган биринчи уриниш эмас.
Қирғизистон МСК маълумотларига кўра, такрорий парламент сайловлари декабрь охирларида, муддатидан олдинги президентлик сайловлари эса январь ўрталарида бўлиб ўтади.
Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров ўз тарафдорлари олдида ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Маълум бўлишича, лавозимига тушдан кейин киришган парламент спикери президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққани дан сўнг мамлакат раҳбари ваколатларини бажаришдан бош тортган.
«Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқаролари қонини тўкиб, уларга ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман». Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди.
Қирғизистон президентининг бош вазирни тайинлаш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб элон қилиши, Кипр «олтин паспорт» дастурини бекор қилиши, ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини тўғрисидаги баёноти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон президенти оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтаётган Бишкекда фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Шаҳарга қўшинлар киритилиб, блокпостлар ўрнатилади.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бош вазир Кубатбек Бороновнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳукуматнинг ҳам истеъфога чиқарилганини англатади, аммо ҳукумат янги бош вазир жамоа шакллантирмагунча ишлашда давом этади.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков қирғиз халқига навбатдаги мурожаатида ижро ҳокимиятининг қонуний раҳбарлари тасдиқланиб, мамлакат қонунийлик йўлига қайтиши биланоқ истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди.
Қирғизистонда маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида чегаралараро тўлов тизимлари, шу жумладан SWIFT тизими фаолияти тўхтатиб қўйилди. Аввалроқ банкларга фаолиятини тўхтатиб туриш, 8 октябрдан бошлаб эса соат 15:00 гача ишлаш тавсия қилинган.
Қирғизистонда Жогорку Кенеш спикери ва бош вазир ўзгарди. Мухолифатчи депутат Миктибек Абдилдаев парламент спикери этиб сайланди, яқинда қамоқдан озод қилинган Садир Жапаров эса ҳукумат раҳбари в. б. бўлди. Президент Сооронбай Жээнбеков қонуний президент эканлигини маълум қилди.
Қирғизистонда юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон вазият тез орада барқарорлашувига умид қилмоқда.
6 октаябрдан бошлаб Бишкекдаги тартибсизликлар манзарасида Ўзбекистон Қирғизистондан киришга чекловлар қўйди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари. Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилмоқда. Ўзбекистон томони эса чекловлар йўқлигини эълон қилди.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда бўлиб ўтган Жогорку кенеш сайловларидаги овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди. 5 октябрда минглаб фуқаролар норозилик намойишига чиқиб, натижаларни бекор қилишни талаб қилган эди.
6 октябрь куни Қирғизистонда 4,5 магнитудалик зилзила содир бўлиб, унинг таъсири Наманган, Андижон ва Фарғона ҳудудларида ҳам сезилди.
Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган минглаб фуқаролар намойиш ўтказди. Улар Оқ уй, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноларини эгаллаб олди ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилди. Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков сиёсий кучларни ақл билан иш кўришга чақирди ва овоз бериш натижалари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтди.
Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўринлар учун курашган 16 партиядан атиги 4 таси парламентга кира олди. Аҳолининг сайловда иштирок этиш кўрсаткичи 56,2 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Сўнгги уч йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 бараварга ўсиб, 2019 йил якунига кўра, ушбу кўрсаткич 818,4 млн долларни ташкил этди.
1 сентябрдан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктлари очилади. Охирги 14 кун Қирғизистонда бўлиб турган ёки сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус тести (ПЗР) манфий чиққанлар карантинга олинмайди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг