«қирғизистон» тегли мақолалар


Қирғизистонда президент Садир Жапаровнинг жияни коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди
8 июл 2023, 10:05

Қирғизистонда президент Садир Жапаровнинг жияни коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди

Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровнинг жияни Бишкекда божхонадаги жиноий схемаларда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинди. Жапаровнинг матбуот хизмати ҳибсга олинган шахс президент билан қариндош эканини тасдиқлаб, «коррупцияга қарши курашда истисно йўқлигини» таъкидлади.

Григорий Лепснинг Қирғизистондаги концерти жамоатчилик норозилиги туфайли бекор қилинди
6 июл 2023, 21:33

Григорий Лепснинг Қирғизистондаги концерти жамоатчилик норозилиги туфайли бекор қилинди

Қирғизистонда жамоатчилик норозилигидан сўнг урилган украин танклари учун пул ваъда қилган россиялик қўшиқчи Григорий Лепснинг концерти бекор қилинди. Лепс октябрь ойида Ўзбекистонда концерт беришни режалаштирган.

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи
3 июл 2023, 17:19

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасининг сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувни ўзгартирмоқчи. Қозоғистон томони Ўзбекистондан келаётган ифлослантирувчи моддалар туфайли дарёнинг экологик ҳолати бузилганини билдирди.

Россияда содир бўлган ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди — Қирғизистон ТИВ
27 июн 2023, 12:30

Россияда содир бўлган ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди — Қирғизистон ТИВ

Россиянинг Самара вилоятида 27 июнга ўтар кечаси ЙТҲ содир бўлди. Қирғизистон ТИВ икки Қирғизистон фуқароси, шунингдек, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия фуқароларининг шахсий маълумотларини алмашади
21 июн 2023, 18:12

Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия фуқароларининг шахсий маълумотларини алмашади

Қирғизистон Қозоғистон ва Россия билан ўз фуқароларининг шахсий маълумотларини алмашиш бўйича келишувни ратификация қилди. Мамлакатлар, хусусан, фуқаролик, фуқароларнинг кўчмас мулки ва уларнинг судланганлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни алмашади.

Қирғизистон МДҲ ҳудудида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизимини ишга туширди
13 июн 2023, 20:02

Қирғизистон МДҲ ҳудудида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизимини ишга туширди

Қирғизистонда МДҲ давлатларида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизими ишга туширилди. Июнь ойи бошидан буён мамлакатда Ўзбекистон ва Россиянинг тўрт нафар фуқароси ҳибсга олинган.

Қирғизистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумонланган ўнлаб одамлар ҳибсга олинди
7 июн 2023, 14:33

Қирғизистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумонланган ўнлаб одамлар ҳибсга олинди

Қирғизистон махсус хизматлари эҳтимолий давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган 30 дан ортиқ кишидан иборат гуруҳни қўлга олди. Гуруҳ ташкилотчилари, расмийларга кўра, айбига иқрор бўлган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарада яна учта ўтказиш пункти очишни режалаштирмоқда
29 май 2023, 21:34

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарада яна учта ўтказиш пункти очишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати чегарада яна учта ўтказиш пунктини очишни режалаштирмоқда. Тармоқларда Ўзбекистон томони 2010 йилда фаолияти тўхтатилган «Бекобод-Хонобод» НЎП яқинидаги деворни бузаётгани акс этган видео тарқалди. «Қорасув» ва «Кара-Багиш» НЎПларнинг ҳам очилиши кутилмоқда.

Қирғизистонда чегарада ўзбекистонликлардан пул ундириб келган ҳарбийлар қўлга олинди
22 май 2023, 17:57

Қирғизистонда чегарада ўзбекистонликлардан пул ундириб келган ҳарбийлар қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарада Ўзбекистон фуқароларидан пул ундириб келган ҳарбийларни қўлга олди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Чуй вилоятида автомобиль заводи қуришни бошлади
12 май 2023, 10:03

Ўзбекистон ва Қирғизистон Чуй вилоятида автомобиль заводи қуришни бошлади

«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Розуқулов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Чуй вилоятида «Алтин тулпар унаа курулуш» автомобиль ҳамда тижорат ускуналарини йиғиш ва ишлаб чиқариш заводи қурилишини бошлаб берди.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
15 апрель 2023, 15:00

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Шанба куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятининг 2 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхдаги газ иншоотини тиклаш ишларини бошлади
12 апрель 2023, 09:37

Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхдаги газ иншоотини тиклаш ишларини бошлади

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди.

Ўзбек-қирғиз заводида автомобилларни йиғиш июль ойида бошланиши режалаштирилмоқда
15 март 2023, 22:52

Ўзбек-қирғиз заводида автомобилларни йиғиш июль ойида бошланиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон июль ойида автомобилларни биргаликда йиғишни бошлашни режалаштирмоқда. Завод Чуй вилоятининг Ак-Суу қишлоғида қурилиб, бу ерда 19 русумдаги Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини йиғиш белгиланган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 15 дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди
10 март 2023, 20:12

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 15 дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди

Қирғизистон ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича 15 дан ортиқ ҳужжат, жумладан, автомобиль ва тижорат ускуналарини йиғишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, қўшни мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Қирғизистон пиёз ва саримсоқ экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилди
7 март 2023, 20:37

Қирғизистон пиёз ва саримсоқ экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилди

Қирғизистон ҳукумати пиёз ва саримсоқ экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилди. Чекловлар кутилган уч ой ўрнига бир ойдан сал кўпроқ вақт давомида амал қилди.

Қирғизистон Ўзбекистондан гўшт ва чорва моллари олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилди
22 феврал 2023, 11:23

Қирғизистон Ўзбекистондан гўшт ва чорва моллари олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилди

Қирғизистон Ўзбекистондан импорт қилинадиган гўшт ва чорва молларига қўйилган тақиқни олиб ташлади. Чеклов 2022 йил сентябрь ойида жорий қилинганди.

Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча собиқ президентларини Дубайга тўплади
20 феврал 2023, 11:07

Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча собиқ президентларини Дубайга тўплади

Дубайда Қирғизистоннинг амалдаги ва беш нафар собиқ президентининг учрашуви бўлиб ўтди. «Собиқ президентлар хафаликларини айтишди ва камчиликларини тан олишди. Энг муҳими, улар бир-бирларини кечира олишди. Айнан шу менинг мақсадим эди», — деди президент Садир Жапаров.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев қамоқдан озод этилди
14 феврал 2023, 22:39

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев қамоқдан озод этилди

Қирғизистон Олий суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Собиқ давлат раҳбари колониядан чиқди ва ҳозирда уйида.

«Қирғизистон — энг яқин қўшни ва вақт синовидан ўтган дўст» — Шавкат Мирзиёев
27 январ 2023, 13:33

«Қирғизистон — энг яқин қўшни ва вақт синовидан ўтган дўст» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Бишкекдаги учрашувда ўзбек-қирғиз чегараси делимитацияси якунланганини тарихий воқеа деб атади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида сиёсий қарама-қаршилик ҳамда муаммоли масалалар йўқлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 1,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди
26 январ 2023, 16:00

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 1,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи арафасида Бишкекда умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида 300 миллион долларлик инвестиция ва 1,3 миллиард долларлик савдо шартномалари мавжуд.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг