12 июль куни «Ўзгидромет» Тошкентдаги каналлар ва унинг атрофидаги сув омборларидан ер усти сувларидан намуналар олиб, таҳлил қилди. Кимёвий ифлослантирувчи моддалар таркиби сувнинг ифлосланиш индекси (СИИ) бўйича ўрганилди, дея хабар қилди «Ўзгидромет» матбуот хизмати.

сув тозалиги, сувнинг ифлосланиши, тошкент, ўзгидромет

Натижалар

  • Бўзсув канали — Телеминора ҳудуди. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИИ — 1,15.
  • Қорасув канали — Фурқат боғи ҳудудида. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИИ — 1,68.
  • Салар канали — Экопаркдан қуйида. Сув сифати IV синф ифлосланган сувларга мос келади, СИИ — 2,88.
  • Анҳор канали — Кичик халқа йўлидан қуйида. Сув сифати II синф тоза сувлар, СИИ — 0,83.
  • Бўрижар канали — Magic city боғи ҳудуди. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИИ — 1,05.
  • Чорвоқ сув омбори — Сув сифати II синф тоза сувлар, СИИ — 0,99.
  • Туябўғиз сув омбори — Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИИ- 1,22.

Сув ифлосланиши индексидан ер усти сувлари сифатини комплекс баҳолаш учун фойдаланилади. У нафақат сув сифатини турли сув объектларида солиштиришга, балки сув сифатини вақтинчалик ва фазовий динамикасини баҳолаш имконини ҳам беради.