«ўзгидромет» тегли мақолалар


Ҳафта давомида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади
25 апрель 2023, 11:57

Ҳафта давомида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат кўтарилиши давом этади. Ҳаво кундузи +33 даражагача, чўл ҳудудларда ва жанубда +37 даражагача исийди.

Ҳафта давомида қуруқ ва салқин ҳаво кузатилади
17 апрель 2023, 11:44

Ҳафта давомида қуруқ ва салқин ҳаво кузатилади

Душанба, сешанба кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +12…+15 даража бўлади. 19 апрелдан ҳарорат аста-секин кўтарилади ва +20…+25 даражага етади.

Ўзбекистонга ҳавони мониторинг қилувчи 6 та автоматик станция келтирилди
14 апрель 2023, 13:30

Ўзбекистонга ҳавони мониторинг қилувчи 6 та автоматик станция келтирилди

Ўзбекистонга 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси келтирилди. Энди ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.

Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда
13 апрель 2023, 14:32

Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши сабабли 16−17 апрель кунлари республика шимолида ҳаво ҳарорати кечаси 0 даражагача тушади. Кундузи бутун республика бўйлаб ёмғир ва дўл ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати +15 даражадан ошмайди.

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин
10 апрель 2023, 16:44

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Ўзгидромет 12−14 апрель кунлари мамлакатнинг қатор ҳудудларида шамол 25−28 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ҳафта давомида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади
10 апрель 2023, 12:12

Ҳафта давомида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади

Сешанба куни Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади. Ҳафта давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Бироқ тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида шамол кучайиб, сел келиши мумкин
7 апрель 2023, 16:15

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида шамол кучайиб, сел келиши мумкин

Ўзгидромет 8−11 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Жойларда шамол кучайиб, айрим ҳудудларда дўл ёғиши ҳам мумкин.

Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
7 апрель 2023, 15:19

Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент вилоятидаги Чимён тоғларида 8−11 апрель кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Дам олиш кунлари қатор ҳудудларда ёмғир ёғади
7 апрель 2023, 12:48

Дам олиш кунлари қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечалари +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даражани ташкил этади.

Тошкентда якшанба куни ёғган ёмғир кузатувлар тарихидаги энг кучлиси эмас — Ўзгидромет
3 апрель 2023, 17:59

Тошкентда якшанба куни ёғган ёмғир кузатувлар тарихидаги энг кучлиси эмас — Ўзгидромет

Ўзгидромет 2 апрель куни Тошкентда деярли уч соат давом этган ёмғир миқдори турли ҳудудларда 10 миллиметрдан 33 миллиметргача бўлганини маълум қилди. Дўлнинг диаметри 11 миллиметрга етди. Кунлик ёғингарчиликнинг мутлақ рекорди (65 мм) 1990 йил 8 апрелда қайд этилган. Апрель ойининг нормаси 63 мм.

Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли ўтади
3 апрель 2023, 12:12

Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли ўтади

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар, дўл ёғиши кузатилади. Ҳарорат +15…+23 даража атрофида бўлади.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради
31 март 2023, 12:09

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради

Шанба Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз ўтади. Якшанба куни эса Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли момақалдироқли ёмғир кузатилади. Айрим жойларда дўл ёғиши ҳам мумкин.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин, жойларда шамол кучаяди
31 март 2023, 11:38

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин, жойларда шамол кучаяди

Ўзгидромет 2−4 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Жойларда шамол кучайиб, шимолда ва чўл ҳудудларда чанг тўзон кузатилиши ҳам мумкин.

Апрель ойида об-ҳаво қандай бўлади?
30 март 2023, 18:00

Апрель ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда апрель ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +7…+17 даража, кундузи +20…+32 даража атрофида бўлади. Бироқ бу ойда кучли ёмғирлар ва момақалдироқ ҳам кузатилиши мумкин.

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
28 март 2023, 11:52

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

29−31 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳаво ўзгариб туради
27 март 2023, 11:36

Ҳафта давомида ҳаво ўзгариб туради

Ҳафта давомида ҳарорат +20…+27 даража атрофида бўлади. Сешанба-пайшанба кунлари эса айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади
24 март 2023, 11:34

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +25, жануб ва чўл ҳудудларда +29 даражагача кўтарилади.

Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
17 март 2023, 11:39

Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади

Шанба куни Каспий денгизидан булутли массивлар кириб кела бошлайди. Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Бироқ 21 март куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади.

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
17 март 2023, 10:18

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

18−21 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
15 март 2023, 12:24

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

16−23 март кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг