Бугун, 1 июль куни тахминан соат 12:50 да Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Шўртан бош иншоотидаги Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш 2-сонли қурилмасида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати.

ФВВ маълумотларига кўра, ёнғинни ўчиришда 10 та ёнғин қутқарув экипажи иштирок этди. Ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Аммо ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, цехнинг 2 нафар ишчи-ходими енгил тан жароҳати олиб, уларга амбулатор тиббий ёрдами кўрсатилган ҳамда уйига жавоб берилди.

Ҳозирги вақтда ёнғинни бартараф этиш мақсадида тезкорлик билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида «Ишчи гуруҳ» ташкил этилди ва воқеа жойида бўлиб, авариявий ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилди.