Бугун, 4 октябрь куни соат 14:36 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй бераётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Шунга кўра, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борган ва ёнғин соат 15:06 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 кв.м майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.