26 июль куни соат 9:10 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчасида «Газель» автомобили ёниб кетди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ҳайдовчи, М.Р. (1993 й.т.) 8 нафар йўловчи билан «Газель» русумли автомобилни бошқараётиб двигатель қисмида қисқа туташув юзага келганлиги сабаб зудлик билан тўхтаган.

Йўловчилар автомобилдан туширилган. Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олмазор тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.